Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги


§1 Илмий-техник тадқиқот методологияси асослари


Download 23.73 Kb.
bet2/2
Sana16.10.2023
Hajmi23.73 Kb.
#1705212
1   2
Bog'liq
М.Назаров

§1

  1. Илмий-техник тадқиқот методологияси асослари

Илмий техник тадқиқот билан шуғулланиш, илмий ижодни ўз олдига мақсад қилган ёшлар, ижодкорлар, тадқиқотчилар учун, малакали илмий иш диссертация ишининг асосий мезонларини билиш, методикаси ва методологияси тўғрисидаги тасаввурга эга бўлишни талаб этилади. Чунки олий таълим дастурида, илмий-тадқиқот методологияси алоҳида фан сифатида ўқитилмайди. Ёш тадқиқотчилар, илм изланувчилари учун дастлабки методик ва методологик тавсия бериш, методологик асослар ҳақида қисқача тушунча бериш, уларда илмий изланиш кўникмасини ҳосил қилишга қаратилган ушбу китоб ўз ўқувчиларини топади деб умид қиламиз.





  1. Илмий тадқиқотнинг хусусиятлари ва илмий изланишнинг одоб-аҳлоқи фаннинг предмети ҳақида.

Фаробий фикрича, фанлар ва умуман билим борлиқдан келиб чиқиб, инсоннинг уларга бўлган эҳтиёжларининг ўсиб бориши ва борлиқни узоқ вақт ўрганиш жараёнида муттасил ва изчил тўпланиб боради. Фаробий қарашларига кўра, турли илмлар бир-бирини истисно этмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва дунёни билишга ҳамда бахт-саодатга эришишга хизмат қилувчи ягона халқани ташкил этади1.


Жамиятда кишиларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир. Бу нарса бошқа жонзодларда йўқ бўлмайди. Ҳам шунинг учун одамлар инсоният туркумига кирганликларни туфайли тинчликда, ўз аро ҳамкорликда яшамоқлари лозим.
Фаробий ижодга инсоний амалларни бажаришга қодир кишилар, аввало, одамий аҳлоқчи бўлиши даркорлигини уқтиради ва аҳлоқнинг 12 (ўн икки) мезони ҳақида айтиб ўтади:

  1. Бундай одамнинг барча аъзолари шу даражада мукаммал тараққий этган бўлиши зарурки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган барча ишларни осонлик билан амалга ошира олсин;

  2. Барча масалани муҳокама ва мулоҳазани тездан ва тўғри англай оладиган, сўзловчининг мақсади, айтилган фикрнинг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин;

  3. Хотираси жуда бақувват бўлсин, кўрган, эшитган, сезган нарсаларининг бирортасини ҳам эсдан чиқармай, ёдда сақлаб қоладиган бўлсин;

  4. Зеҳни шу даражада тез ва ўткир бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини сезиши билан бу аломат нимани билдиришлигини тездан билиб олсин;

  5. ....фикрини ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини равон ва равшан баён эта олсин;

  6. Билиш ва ўқишга муҳаббати бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини чарчашни сезмасдан осонлик билан ўзлаштира олсин;

  7. Овқатланишда, ичимлик истеъмол этишда очкўз бўлмасин;

  8. Ҳақиқатни ва фақат тарафдорларини севадиган бўлсин, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин;

  9. Руҳнинг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин;

  10. Дирҳам, динор ва шу каби турмуш буюмларига жирканиш билан қарасин;

  11. Ўз табиати билан адолатни севадиган ва адолат учун курашувчиларга, адолатсизликка, жабр-зулм ўтказувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин;

  12. Адолатли бўлсин, аммо қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб ўзбилармонликка берилмасин, ўзи зарур деб билган нарсани амалга оширишда қатъийлик кўрсатсин, жасур бўлсин, қўрқиш ва ожизликни билмасин2.

Ижод илмий-техник ва янги технологик яратувчанлик фаолиятига ўзини бағишлаган ёшлардан, ҳалоллик, шижоат ва албатта юксак аҳлоқлилик талаб этилади.


Юксак маънавият ва мустаҳкам аҳлоқликнинг жонкуяр тарғиботчиси, файласуф ва ёзувчи Чилилик Дарио Салас Соммэр тўғри таъкидлаганидек –аҳлоқ инсоннинг ўзлигини ва Олам билан мутаносибликда мукаммалликка эришувида асос бўлувчи табиат қонунларининг Кодексидир3.
Дарҳақиқат, фан-техника ва технологиялар тараққиёти инсон ва унинг тақдири, келажаги, бахт-саодати табиат ва коинот билан узвийлигини исботламоқда. Шу маъножа, Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” асарида мамлакатимиз олдидаги муҳим вазифалардан бири сифатида юқори технологиялар модернизацияга катта аҳамият беради: “”Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизни илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш муҳим вазифамизга айланди”4.
Бизни ушбу дарслик тузишдан мақсаднинг ҳозирги кун тартибида турган замонамиз олдидаги долзарб мавзулардан бўлган илм-фанни ривожлантиришнинг илмий ва методологик тамойилларини ўрганиш ва бу ҳақда ўқувчига, талаба ҳамда магистрларга илмий-техник тадқиқот методологияси фанидан тушунчалар бериш, ушбу фан илмий асослари тўғрисида назарий-методологик мазмуни билан таништиришдир.
Фаннинг вазифаси магистратура тингловчиларини илмий-техник ва технологик тадқиқотнинг асосий назарий тушунчалари; илмий тадқиқотга қўйилган талаблар; илмий-техник тадқиқот усуллари босқичлари; илмий ахборот уни излаш ва танлаш; экспериментал тадқиқотлар; илмий-техник, тадқиқот мезонлари уни жорий этиш самараси; илмий тадқиқот ишларини расмийлаштириш тартиби; илмий-техник материалларни нашрга тайёрлаш каби вазифаларни амалга ошириши назарда тутилади.

1 Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т., 216-бет

2 Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри, Тошкент, 2016 йил, 286-287 бетлар

3 Дарио Салас Соммэр Мораль XXI века Москва 2019, стр 5

4 Шавкат Мирзиёев. Янги ЎЗбекистон тараққиёт стратегияси, Тошкент, “Ўзбекистон”, 2022 йил, 50 бет.

Download 23.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling