Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet103/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Турмуш даражаси тизими – бу, жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қониқтириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир.
Тариф сеткаси – бу, разрядлар шкаласидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига ўз тариф коэффициенти берилган ва ҳар қандай разряднинг тариф сеткасида ишнинг мураккаблигига қараб биринчи разрядга нисбатан ишнинг неча марта мураккаблигини кўрсатиб туради.
Тадқиқот муаммоси – бу, ижтимоий зиддиятларни ҳал этиш ва уларни тартибга солиш учун турмушнинг бирон бир жабҳасини ўрганишга бўлган эҳтиёждир.
Умумий меҳнат тақсимоти - кишилар фаолиятининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги меҳнат тақсимоти, бу соҳалар орасида эса, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа, савдо, халқ таълими, фан, давлат бошқаруви, маданият ва ҳоказолар ўртасидаги меҳнат тақсимотидир
Хусусий меҳнат тақсимоти - бу умумий меҳнат тақсимотининг соҳалар ва тармоқлар ичидаги тақсимот.
Ёлланма ходимлар – булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисидаги тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш хақини оладилар.
Фрикцион ишсизлик дейилганда, ишчи кучининг бир иш жойидан бошқа иш жойига ишга ўтаётганда ишсиз қолиш ҳолатига айтилади.
Шахснинг эҳтиёжи – бу, инсонда ҳаракатга интилишни вужудга келтирувчи бирор-бир нарсанинг йўқлигини англашдир. Унинг нормал ҳаёт кечириши учун озуқа, уй-жой, об-ҳаво зарур бўлса, хотин-қизларга эса уларнинг кўзга ташланиб туриши учун чиройли безаклар даркор.
Эҳтиёжлар – бу, шахснинг яшаши ва ўзини-ўзи сақлашига доир зарур воситалар ва шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ғамхўрлик қилиши, яшаш муҳити билан барқарор мувозанатни сақлашга интилишдир.
Қадриятлар бу, субъект, жамият, синф, ижтимоий гуруҳнинг ҳаёт ва ишнинг асосий ва муҳим мақсадлари тўғрисидаги, шунингдек, ана шу мақсадларга эришишнинг асосий воситалари ҳақидаги тасаввурларидир.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling