Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Аҳолининг механик ўсиши (камайиши) –


Download 4.25 Mb.
bet97/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Аҳолининг механик ўсиши (камайиши) – йил давомида кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар ўртасидаги фарқ.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – бу, биз аҳолига давлат томонидан яшаш учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли юналтирилган кафолатлар тизимидир.
Айрим меҳнат тақсимоти ишлар ва меҳнат функцияларининг айрим корхона ёки алоҳида ташкилот ходимлари ўртасида: цехлар, участкалар, бригадалар, звенолар, айрим ижро этувчи ходимлар бўйича, шунингдек, уларнинг касб-малака гуруҳлари ўртасида тақсимот.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – бу, биз аҳолига давлат томонидан яшаш учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли йуналтирилган кафолатлар тизимидир.
Аҳоли даромадлари – бу, аҳоли ёки унинг оила аъзолари томонидан маълум давр ичида олинган ёки ишлаб чиқарилган пул ва натурал маблағлар йиғиндисидир.
Давлат ижтимоий таъминоти – бу, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кексайганда, касаллик рўй берганда, меҳнатга лаёқатини қисман ёки бутунлай йўқотганда, боқувчисини йўқотганда, шунингдек, болали оилаларни моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш давлат тизимидир.
Даврий ишсизлик дейилганда, иқтисодий тушкунликнинг муайян даврида (ишлаб чиқаришнинг пасайиши) юзага келадиган ишсизлик тури тушунилади.
Ёлланиб ишлайдиганлар – булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисидаги тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш хақини оладилар.
Жамоа – бу биргаликда меҳнат қиладиган шахслар гуруҳи бўлиб, унда кишилар бир-бирлари билан шундай ўзаро ҳаракат қиладиларки, ҳар ким бошқа шахсга мурожаат қилади, айни вақтда унинг таъсирини ҳам ҳис этади.
Ижтимоий руҳий вазият – корхона ва ташкилот ходимларига таъсир қилувчи кўпгина омилларнинг таъсиридан келадиган жамлама самарадир. У меҳнат қилиш жараёнида, ходимларнинг муомаласида, уларнинг шахслараро ва гуруҳий алоқаларида ўз ифодасини топади.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling