Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet99/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Иқтисодий фаолият – бу инсон тирикчилигини таъминлаш усуллари ва воситалари мажмуидир.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар – доимий, вақтинчалик, мавсумий ишларни ёлланиб бажарадиган, ўз бизнесига эга, рўйҳатга олинмаган фаолиятдан иш ҳақи, даромад топадиган шахслар.
Ишчи кучи – бу инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилиятлари йиғиндиси, унинг меҳнатга лаёқати бўлиб, иқтисодиётда банд бўлган меҳнат ресурсларининг фойдаланилаётган қисмидир.
Ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш – бу инсоннинг ақлий ва жисмоний қобилиятларининг узлуксиз равишда тикланиб бориши, доимий равишда унинг билим малака савиясини кўтарилиб, янгиланиб боришидир.
Ишчи кучи сифатининг кўрсаткичи ишчи кучининг маълумот даражаси ва ишлаб чиқариш тажрибаси ҳисобланади.
Истеъмол бюджети – бу, моддий ва маънавий неъматлар ва хизматлар истеъмоли салмоғи ва таркибининг қиймати баҳоси ҳамда солиқлардир.
Истеъмол савати – бу, инсоннинг саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир.
Иш ҳақи – бу, ёлланма ходим даромадининг элементи, унга тегишли ишчи кучига бўлган мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқариш шаклидир.
Иш ҳақининг шакллари ва тизимлари – бу, меҳнатнинг миқдор натижалари ва сифатига (унинг мураккаблиги, интенсивлиги, шарт-шароитларига) боғлиқ равишда иш ҳақини белгилаш механизмидир.
Ижтимоий муҳофаза тизими – бу, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари соҳаси бўлиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари давлат ва жамиятнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий ривожланиш даражасидан дарак беради.
Ижтимоий муҳофазаланиш ҳуқуқи – бу, одамнинг муносиб турмуш кечириши учун зарур бўлган ҳажмдаги физиологик, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имкониятидир.
Ижтимоий институт – бу, одамларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкилий тузилма тарзида ташкил этишнинг барқарор шакли ёки норматив жиҳатдан тартибга солинадиган қоидалар тизимидан иборатдир.
Интервью – бу, интервьюернинг респондент билан бевосита, мақсадга мувофиқ суҳбати орқали маълумот олиш усулидир. Фойдаланиш даражаси ва олинган маълумотнинг ишончлилиги бўйича у энг асосий усуллардан саналади.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling