Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси. Изоҳ


Download 4.25 Mb.
bet29/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.
Изоҳ. Хориждаги мигрант меҳнатчиларнинг уй хўжаликларини ўрганишда бевосита қатнаишаслигини (сўров пайтида бўлмаслигини) ҳисобга олиб, ушбу шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган уй хўжаликлари ваколатли аъзоларидан сўралган ҳолда олинади.
б) мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ММ қ ММС х МЛА / 100,
бунда: ММ – мигрант меҳнатчилар сони, ҳаммаси;
МЛА – меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) зарурат бўлганда, меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётганларнинг сони жўнаб кетган йўналиши (мамлакати) бўйича аниқланади. Бунинг учун:

  • ўрганишлар маълумотлари бўйича ҳар қайси мамлакатдаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчиларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи аниқланади;

  • меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбатан салмоқни пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиш ва жамлаш йўли билан муайян мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчилар сони аниқланади.

Иккинчидан, умуман республика бўйича меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
а) хорижга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
б) меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йилги социологик ўрганишлар маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
г) Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ҳар чораклик ўрганишлар маълумотлари.
5. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони қуйидагича аниқланади:

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling