Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«Ишчи кучи» атамаси кўп ҳолларда уч маънони англатишда ишлатилади


Download 4.25 Mb.
bet26/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

«Ишчи кучи» атамаси кўп ҳолларда уч маънони англатишда ишлатилади:


организм, тирик инсон шахси эга бўлган ва ҳар сафар у қандайдир истеъмол қийматини яратиш чоғида ишга соладиган жисмоний ва маънавий қобилиятлар мажмуи сифатида;
• аҳолининг иш билан банд бўлган ёки иш излаётган қисми — иқтисодий фаол аҳолининг синоними сифатида;
• умуман ишловчилар ёки муайян бир корхона ишчилари (кундалик турмушда одатда шундай фойдаланиладиган тушунча) сифатида.
Қизиғи шундаки, маълум контекстда «ёлланма ишчилар» ҳам «меҳнат» ҳам «ишчи кучи» сўз бирикмаси билан ифодаланади. Аммо айни бир вақтда «меҳнат ресурслари» сўзи ва «ишчи кучи» сўз бирикмалари турли вариантларга эга бўлиб, уларни қўллашда онгли ва тегишли изоҳлар бериш керак бўлади.
Инсон омили — ташкилот ва муассасаларнинг биргаликда фаолият кечириш учун бирлашган кишиларидир. Таркибий жиҳатдан у, биринчи навбатда шахс, ишчи гуруҳи, меҳнат жамоасидир.
Инсон омили — бу фақат жамоа ходими эмас, балки ижтимоий ҳаётнинг жамоа субъектидир, у ижтимоий, демографик, иқтисодий ва сиёсий тузилмага эга бўлиб, унинг элементларининг ўзаро ҳаракати жамият ривожланишини таъминлайди.
Ишлаб чиқаришнинг шахсий омили (бевосита-ижтимоий маънода — шахс омили) унинг меҳнат фаолияти жараёнида намоён бўладиган субъект (ходим) сифатларини бутун хилма-хиллиги билан акс эттиради.
Шахсий омил — фаолият кўрсатадиган (ҳаракатда амалга ошириладиган) иш кучи бўлиб, ўз сифат кўрсаткичларининг мажмуи билан қараб чиқилади.
Меҳнат ресурсларининг аксарият кўпчилик қисмини меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Меҳнат қилишга лаёқатли ёшдан катта кишилар, ишловчи пенсионерлар ва амалда "ноль" вазифасини бажарувчи шахслар, мехнатга лаёқатли ёшдан кичик кишилар, ишловчи ўсмирлар меҳнат ресурсларининг салмоғида у даражада сезиларли роль ўйнамайди.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли. Меҳнат ресурслари таркибига I ва II гуруҳдаги ишламайдиган ногиронлар кирмаслигини эсда тутган ҳолда, дастлаб биз меҳнат қилишга лаёқатли ёшдаги аҳолини, сўнгра унинг меҳнат қилишга қобилиятли қисмини қараб чиқамиз.
Мазкур методикага кўра:
1. Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сони ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling