Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Меҳнат фаолиятида инсон омили.
УХСқУХ х 1%,
бунда: УХС – ҳар бир туман (шаҳар)да сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони; УХ – туман (шаҳар)даги уй хўжаликлари сони; б) иккинчи босқичда уй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари аниқланади, бунда: • танлаб олинган аҳоли пунктлари ёнма-ён чегараларга эга бўлмаслиги керак; туман марказлари ва улардан йироқда жойлашган аҳоли пунктлари мажбурий тартибда ўрганилиши керак; ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу жумлага киради) ўрганилиши керак; ҳар бир шаҳарда ёнма-ён чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла ўрганилиши керак. Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади; в) учинчи босқичда ҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони аниқланади; г) тўртинчи босқичда аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади. 5.2. Меҳнат фаолиятида инсон омили. Бир қарашдан, меҳнат тушунчаси нимани англатадиган саволнинг жавоби аёндек, чунки ҳар биримиз бу тушунчага ҳар куни дуч келамиз. Бироқ иқтисодий адабиётларда меҳнат тушунчасининг аниқ ва бир хил маънодаги тўлиқ таърифини топиш анча мушкул вазифадир. Кундалик сўзлашувимизда «меҳнат» сўзи бир неча маънога эга бўлиб, бу маънолар,биринчидан, ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида кишиларнинг ҳаёти учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни яратишга қаратилган инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти сифатида, иккинчидан, иш ва машғулот сифатида, учинчидан, нимагадир эришишга қаратилган куч-ҳаракат сифатида, тўртинчидан инсоннинг фаолияти, иш натижаси сифатида изоҳланилиши мумкин. Шўролар даврида «меҳнат» тушунчасига инсоннинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун табиатдаги нарсаларни шаклан ўзгартириш ва мослаштириш тушунилади, деб талқин қилинар эди. Меҳнат – инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва ўзига керак бўладиган моддий ёки маънавий неъматлардан иборат буюм, товар, хизмат, фан, маданият, санъат асарлари ва ҳоказоларни ишлаб чиқариш бўйича онгли, мақсадли ва тақиқланмаган фаолияти. Ҳар қандай меҳнат жараёни бир қанча шарт-шароитлар мавжуд бўлишини назарда тутади. Ушбу шарт-шароитлар гуруҳига меҳнат предметлари ва воситалари, меҳнат предметига таъсир этувчи усуллар, меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатнинг ўзи киради: меҳнат предмети - инсон учун фойдали бўлган хоссаларни бахш этиш мақсадидаги меҳнат мажмуаси қаратилган, табиат буюми ёки олдинданоқ меҳнат таъсири туфайли юзага келган буюм ёхуд хизматлар кўрсатиш объекти; меҳнат воситалари - ходим меҳнат предметига таъсир этишда фойдаланадиган ва унинг меҳнат қилиши учун зарур бўладиган жамики нарсалардир. Меҳнат воситалари жумласига меҳнат қуролларини ташкил этувчи асбоб-ускуна, дастгоҳ, машина, механизм, аппаратлар ва бошқа технологик ускуналар ҳамда меҳнат жараёнининг амалга оширилишида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар киради; меҳнат предметига таъсир этиш усули – инсон фаолиятининг собит қадамлиги у ёки бу ишни бажариш учун билим ва маҳорат бўлишини назарда тутади. Ҳаракатларни қатъийлик ва изчиллик билан бажариш, меҳнат предметига ўзгартиришлар киритиш ёки унга янги хусусиятлар касб этиш, янги шакл бериш ва ўзаро жойлашишга ўзгартиришлар киритишни кўзлаб таъсир этиш усуллари йиғиндиси меҳнат фаолияти технологиясининг мазмунини ташкил этади; меҳнатни ташкил этиш - муайян тарзда меҳнат жараёнини тузиш ва амалга ошириш тартиби билан боғлиқ бўлиб, у ходимнинг меҳнат предмети ва қуроллари билан ўзаро таъсир тизимидан келиб чиқади; меҳнатнинг ўзи эса инсоннинг меҳнат предметига у ёки бу эҳтиёжларни қондирадиган хусусиятларини касб этиш учун унга зарур воситалар ҳамда технологиялардан фойдаланган ҳолда инсоннинг ташкилотчилигига таянган онгли таъсир этиш жараёнидан ташкил топади. Масалан, металл ёғоч, тери, газлама ва бошқалардан бирорта буюм ишлаб чиқаришда металл ёғоч, тери, газлама ва бошқалар меҳнат предмети сифатида, уларни қайта ишлаш жараёнида ишлатиладиган асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар меҳнат воситалари сифатида намоён бўлади. Буюмни тайёрлаш жараёни ишлаб чиқариш операциялари изчиллигини ва меҳнат предметига ишлов бериш усулларини билишни талаб қилади ва бу ўз навбатида ишлаб чиқариш технологиясининг вазифаси ҳисобланади. Ишни бевосита бажарадиганлар ўз иш жойларини ташкил этиш ва бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини пухта ишлаб чиққан ҳолда ўз меҳнатларини ташкил этишлари керак. Тўғри, қайсидир меҳнат жараёни юқорида айтилган стандарт элементларнинг барчасига ҳам эга бўлавермаслиги мумкин. Масалан, киши кулолчилик корхонасида бир сиқим лойдан чойнак ясаса, у меҳнат қуролларидан, ўз бармоқларидан фойдаланади. Лекин ясалган чойнакни хумдонда тоблаб пиширса, хумдон меҳнат воситаси бўлади. Куй чалаётган созанда учун мусиқа асбоби меҳнат қуроли, нота қоғози эса меҳнат предмети бўлади. Педагог учун унинг ўқувчилари меҳнат предмети ҳисобланади, бунда у меҳнат қуролларидан бевосита фойдаланмаслиги мумкин. Лекин машғулотларга тайёргарлик кўриш жараёнида у маъруза матни тузади, турли кўргазмали материаллар тайёрлайди ва бу билан меҳнат воситаларини яратади. Инсоннинг бутун ҳаёти иш фаолияти ва фаолиятсизлик, яъни ҳаракатсизлик деб аталмиш пассив дам олиш, касаллик вақти, ухлаш пайти ва ҳоказолардан ташкил топган даврларидан таркиб топади. Фаолият кишиларнинг ҳаёт тарзи шаклларидан бири бўлиб, у шундай жараёнки, унда кишиларнинг жисмоний ва ақлий кучлари қайсидир эҳтиёжларни қондириш учун ишга солинади. «Фаолият» тушунчаси «меҳнат» тушунчасидан кенгроқ тушунчадир. Меҳнат - фаолиятнинг бир туридир, лекин ҳар қандай фаолият ҳам меҳнат бўлавермайди. Учинчидан, фаолиятни меҳнат ва номеҳнат қисмга ажратиш мумкин. Меҳнатни номеҳнат фаолиятдан ажратадиган асосий мезонлар: Тақиқланмаган муносабатлар; аниқ мақсадга йўналтирилганлик; неъматларни яратиш, яъни бунёдкорлик билан боғланганлик; бошқаларга керакликдан иборат бўлади. Кўрсатиб ўтилган тўрт қоидани кўриб чиқар эканмиз, уларни бир-биридан фарқлаш лозим. Яратувчи Бунёдкорлик ва яратувчилик билан боғланмаган Бошқаларга керакли бўлган Бошқаларга кераксиз бўлган «Меҳнат» ва «иш» тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги. Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади. Аммо «меҳнат» ва «иш» тушунчалари бир хил ёки тенг маъноли мазмунга эга эмас. Инсоннинг жамият ҳаётидаги яратувчилик роли, ижтимоий натижаларга дахлдорлиги туфайли меҳнат табиатан ижтимоий меҳнатдир. Зеро, аниқ меҳнат фаолияти айни пайтда шундай фаолият ҳамки, унинг давомида кишилар бир-бирлари билан муайян алоқа ва муносабатларга киришади. Шу боис меҳнат фақат инсоннинг ақлий физиологик ва ижтимоий фойдали фаолиятидир. «Иш» эса жисмоний маънога эга бўлган тушунча бўлиб, уни инсон ҳам, машина ҳам, ҳайвон ҳам бажариши мумкин. Меҳнат иш вақти билан ўлчанади. Иш эса натурал бирликлар - килограмм, метр, дона ва шу каби натурал кўрсаткичларда ўлчанади. «Иш» меҳнат маҳсули бўлиб, у инсон фаолиятида «Меҳнат» билан тенглашган жараёндир. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling