Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Шарқ мутафаккирлари таълимотларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ўрни


Download 4.25 Mb.
bet4/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Шарқ мутафаккирлари таълимотларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ўрни.

Ўрта Осиё халқларининг иқтисодий билимларини эгаллашларида ислом динининг тарқалиши, унинг иқтисодий ғоялари ижобий аҳамиятга эга бўлган. Маълумки, ислом иқтисодий ғоялари мусулмонларнинг муқаддас китоби «Куръони Карим»да, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам (570-632) Хадисларида, машҳур «Муҳтасар» деб номланган китобда ва бошқа кўплаб тарихий китобларда ўз ифодасини топган.


«Куръони Карим»да иқтисодиётга оид жуда кўп кўрсатмалар билан бир қаторда меҳнат қилиш ва меҳнат орқали ҳаёт кечиришга даъват қилинган. Меҳнат ҳар бир мусулмон учун ҳам бу дунё, ҳам у дунёда ҳаловат кўришнинг манбаи деб тушунтирилади.
Инсон жамики бойликлари, ҳаёт қувончларини меҳнат, фақат меҳнат орқали яратади. «Ислом иқтисодиёти» мафкурачилари ҳам меҳнат ва меҳнаткашликни улуғлайдилар, унинг илдизларини ислом кўрсатмалари билан боғлайдилар. Меҳнатни мусулмон одамнинг муқаддас вазифаси, ижтимоий тараққиётнинг сўзсиз шарти деб биладилар. Масалан, Муҳаммад аш-Шарани «Исломда ижтимоий кафолат» деган китобида шундай ёзади: «Меҳнат – муқаддас иш бўлиб, ислом унга жиддий муносабатда бўлишга даъват этади. Инсон меҳнати унинг ақли ва танасининг фаолиятидир. Кўпинча инсон меҳнатдан завқ-шавқ олади. Меҳнат ижтимоий зулмга қарши йўлдир».
Амир Темурнинг иқтисодий ғоялари унинг «Темур тузуклари» асарида баён этилган. Унда соҳибқироннинг мамлакатни бошқариш, уни ривожлантириш қоидалари, йўл-йўриқлари ўз ифодасини топган. Асарда иқтисодиётни ташкил этиш, барқарорлаштириш, тартибга солиб бориш, меҳнат ва уни ташкил этиш масалаларига кенг ўрин берилган.
Соҳибқироннинг иқтисодий сиёсати замирида инсон, унинг манфаати, фаровон ва тинч ҳаёт кечириш ташвишлари ётади. У одамларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва тижорат ишлари билан машғул бўлувчиларга етарли сармоя бериш, ногиронларга уй-жойлар қуриб бериш йўл-йўриқларини баён қилади. «Темур тузуклари»да қуйидагиларни ўқиш мумкин: «Касб-ҳунар ва маърифат аҳилларига салтанат корхоналаридан улуш берилсин, билагида кучи бор фақир-мискинлар эса ўз аҳволи ва касбкорига қараб йўл тутсинлар», «сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиш учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин», «кучи етмайдиган деҳқонларга экин-тикин учун уруғлик ва асбоб-ускуналар тайёрлаб берилсин», «фуқаролардан уй-жойи бузилиб тузатишга қурби етмаганларга керакли нарсаларни етказиб бериб, уларга ёрдам берилсин»8. Соҳибқироннинг юқоридаги иқтисодий қоидалари бозор иқтисодиётини шакллантириш, янгича иқтисодий тарбияни йўлга қўйиш ишларида биз учун муҳим йўлланма, тарихий йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади.
Айниқса, касб-ҳунар ўрганиш, ёшларни тарбиялашда маънавият ва маърифат ишларини ривожлантириш каби масалалар мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий дастурда ўз ифодасини топмоқда.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling