Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Меҳнат ресурслари мобиллигининг давомийлигига қараб


Download 4.25 Mb.
bet51/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Меҳнат ресурслари мобиллигининг давомийлигига қараб:


    • доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланган (бошқа жойга доимий ишлаш учун кетиш);

    • вақтинчалик (масалан, шартнома асосида муайян даврда бошқа жойга ишлаш учун бориш);

    • мавсумий (масалан, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш);

    • тебранувчан (меҳнат ресурсларининг бир ҳудуддан иккинчисига, масалан қишлоқ жойларидан шаҳарларга мунтазам қатнаб ишлаши).



10.2. Меҳнат ресурсларининг миграцияси
Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг ҳудудий мобиллиги асосан қишлоқ - шаҳар йўналишида кузатилади. 2020 йил 1 январь ҳолатига мувофиқ, Ўзбекистонда 168 та туман, 119 та шаҳар, 1081 та шаҳар посёлкаси, 1468 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 10998 та қишлоқ аҳоли пункти ва 8207 та маҳалла мавжуд. Ҳозирги пайтда мамлакат аҳолисининг 50,6% ни шаҳар, 49,4% ни қишлоқ аҳолиси ташкил этади. Мустақиллик йилларида шаҳар аҳолиси салкам 10% га кўпайди (10- расм).



  1. расм. Ўзбекистон аҳолиси таркибида шаҳар ва қишлоқ аҳолиси улушининг ўзгариши (жами аҳоли сонига нисбатан %)1.




Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат миграциясининг қуйидаги асосий турларини ажратиб кўрсатади:

  • шартнома асосида ишловчилар. Бу ҳолда меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи давлат томонидан уларнинг мазкур мамлакатда бўлиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилади. Миграциянинг бу тури асосан иш кучини мавсумий (масалан, қишлоқ хўжалиги, қурилиш) ишларга жалб қилиш билан боғлиқдир;

  • малакали кадрлар миграцияси. Бунга юқори малакали мутахассислар ёки ишчиларнинг имтиёзли тартибда (юқори иш ҳақи, бошқа имтиёзлар ҳисобига) ишга таклиф қилиниши мисол бўла олади;

  • ноқонуний миграция. Бу бошқа малакатларда меҳнат фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланишдир.

Ҳозирги даврда халқаро меҳнат миграциясини рағбатлантирувчи асосий омил — иқтисодий омил бўлиб қолди. Халқаро меҳнат миграциясининг ҳам донор мамлакатлар (меҳнат ресурсларини экспорт қилувчилар), ҳам рецепиент мамлакатлар (меҳнат ресурсларини импорт қилувчилар) учун ижобий томонлари ва салбий оқибатлари мавжуддир (5-жадвал).

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling