Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


расм. Меҳнат ресурслари мобиллигининг турлари


Download 4.25 Mb.
bet50/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

расм. Меҳнат ресурслари мобиллигининг турлари.


Ташқи меҳнат ресурслари мобиллигида донор мамлакатлар (иш кучини экспорт қилувчилар) ҳамда рецепиент мамлакатлар (иш кучини импорт қилувчилар) фарқланади. Меҳнат муҳожирлари рецепиент мамлакатнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди, донор мамлакатларда эса иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлик даражасини оширишга хизмат қилади.


Меҳнат ресурсларининг ҳудудлар ўртасида мобиллиги қуйидаги омилларга боғлиқдир (4-жадвал):

    • минтақавий иқтисодиёт ривожланишининг динамикаси ва хусусиятлари. Иқтисодий ўсиш даврида ҳудудларда янги иш жойлари ташкил этилади, бу меҳнат бозорини тартибга солиш билан бирга қўшимча ходимларга эҳтиёж туфайли меҳнат ресурсларининг ҳудудлараро мобиллиги учун қулай шарт-шароитларни яратади;

    • ҳудуларнинг инвестициявий жозибадорлиги ортиши. Капитал қўйилмалар миқдорининг ортиши ишлаб чиқариш ҳажмини оширади,

ҳудудий меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига талабни кучайтиради ва бу меҳнат ресурслари мобиллиги фаоллигини ошириш учун иқтисодий ҳудудни кенгайтиради;

  • ходим эҳтиёжларининг (моддий, ижтимоий, интеллектуал) ортиши. Бу ходимларни ўз малакасини ошириш, қўшимча ихтисосликларни эгаллаш, меҳнатга ҳақ тўлаш юқорироқ ва нуфузлироқ иш топишга, айни пайтда мобилликка рағбатлантиради.

4-жадвал


Меҳнат ресурсларининг ҳудудлар ўртасида мобиллиги омиллари

Ҳудудий мобиллик сабаблари

Ҳудудий мобиллик омиллари

Ҳудудий мобиллик натижалари

Иш жойини ўзгартириш зарурати

Жорий ҳолат

Турмуш даражаси, ижтимоий инфратузилма, турар
жой

Яхшилаш имконияти

Турар жой шароитлари яхшиланиши эҳтимоли

Қилинган харажатлар

Уйга, квартирага қилинган харажатлар

Янги иш жойининг мақбуллиги

Янги иш жойидаги ҳолат

Иш ҳақи, меҳнат шарт- шароитлари, меҳнат
мазмуни, иш вақти

Янги иш жойидаги имконият

Хизмат соҳасида юқори кўтарилиш эҳтимоли

Меҳнат ресурслари меҳнат ресурслари мобиллигининг осонлиги

Объектив хусусиятлар

Ходимнинг малакаси,
тажрибаси, ёши ва шу кабилар

Субъектив хусусиятлар

Янги иш жойига мослашишнинг
осонлиги

Меҳнат бозоридаги конъюнктурадан хабардорлик

Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот

Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот борлиги, ишончлилиги
ва қиймати

Касб-малака мобиллиги меҳнат фаолиятининг мазмуни ўзгаришини назарда тутади ва ходимнинг аввалги касбини, малака разрядини, мутахассислиги ёки лавозимини ўзгартиришга олиб келади. Меҳнат ресурслари мобиллигининг бу тури, асосан, ходимлар томонидан қўшимча касб ва ихтисосликларни эгаллаш, шунингдек меҳнат фаолиятини ўзгартиришга бўлган мотивацияси билан боғлиқдир.



Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling