8-расм. Меҳнат ресурсларини шакллантиришнинг босқичлари.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш мактабдан бошланади, бу ўрта махсус таълим муассасалари ва олий ўқув юртларида, иш жойида амалиётни ўташ, малака ошириш курсларида давом этади.
Ана шу босқич, шунингдек, қуйидагиларни ҳам қамраб олади:
ходимларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга қодир бўлган жисмоний ва ақлий салоҳиятларни тиклаш;
ишлаб чиқаришни тарк этаётганлар (пенсияга чиқаётганлар) ўрнига, шунингдек, янги ташкил этилаётган иш жойларига янги ходимларни ёллаш;
иш билан банд ва янги ёлланган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш турлича амалга оширилиши мумкин (3-жадвал).
Экстенсив усул меҳнат фаолиятини амалга оширишга қодир ходимларнинг сони улар қобилияти ўзгармаган ҳолда ортишини англатади.
Интенсив усул эса бевосита ходимларнинг салоҳиятини таълим ва касбий тайёргарлик орқали оширишни назарда тутади.
Меҳнат ресурсларини
шакллантиришнинг усуллари
|
Меҳнат ресурсларини шакллантириш турларининг моҳияти
|
Экстенсив
|
Меҳнатга лаёқатли ходимларнинг сонини уларнинг меҳнат салоҳиятини ўзгартирмаган ҳолда амалга ошириш
|
Интенсив
|
Ходимларнинг салоҳиятини бевосита таълим ва касбий тайёргарлик орқали ошириш
|
Оддий
|
Ходимларнинг меҳнатга жамланма салоҳияти сақланиб туради, яъни меҳнат фаолиятига қодир бўлганларнинг сони ва уларнинг салоҳияти ўзгармайди, натижада ишлаб чиқариш ҳажми барқарор бўлади
|
Торайтирилган
|
Ходимларнинг меҳнатга жамланма салоҳияти ҳам, меҳнат фаолиятига қодир бўлганларнинг сони ҳам камаяди, ҳам уларнинг касбий тайёргарлик даражаси ёмонлашади
|
Кенгайтирилган
|
Ходимларнинг меҳнатга жамланма
салоҳияти ортади. Бунда меҳнатга жамланма қобилиятнинг ортиши экстенсив ёки интенсив тарзда бўлиши мумкин
|
Меҳнат ресурсларининг кенгайтирилган тарзда такрор ҳосил қилиш ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот ва хизматлар сифатига жиддий равишда ижобий таъсир кўрсатади. Меҳнат ресурсларини кенгайтирилган тарзда такрор ҳосил қилиш ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот ва хизматлар сифатига жиддий равишда ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |