Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ёлланма ходим ва иш берувчининг мақсадлари


Download 4.25 Mb.
bet58/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Ёлланма ходим ва иш берувчининг мақсадлари, манфаатлари ва эҳтиёжлари


  1. расм. Ёлланма ходим ва иш берувчининг мақсадлари, манфаатлари ва эҳтиёжлари.


Мукаммал рақобатли меҳнат бозори қуйидаги асосий белгиларга эга бўлади:

    • меҳнатнинг муайян турига (аниқ касб ва малакага эга бўлган ходимга) ўзаро рақобатлашадиган кўп сонли харидорлар - иш берувчиларнинг мавжудлиги;

    • бир хил касб ва малакага эга бўлган барча ходимларнинг бир- биридан мустақил равишда ўз меҳнатларини таклиф қила олмасликлари;

    • ҳам меҳнат хизматларини харид қилувчиларнинг (монопсония), ҳам меҳнат хизматини сотувчиларнинг (монополия) ўзаро бирлаша олмасликлари;

    • талаб агентларининг (фирмаларнинг) ва таклиф агентларининг (ходимларнинг) меҳнатнинг бозор нархини назорат қилишларининг, яъни иш ҳақи даражасини мажбурий тиқиштиришларининг объектив имконияти мавжуд эмаслиги.

Рақобатли бўлмаган меҳнат бозори учун монопсония хосдир. Меҳнат бозоридаги монопсония меҳнат ресурсларининг харидори яккаю ягона бўлишини назарда туради. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

    • иш билан бандларнинг асосий қисми (ёки ҳатто ҳаммаси) бир фирмада меҳнат фаолиятининг муайян бир тури билан машғул бўлади;

    • ўз меҳнатини сотишда иш берувчисини ўзгартиришнинг реал имкониятига эга бўлмаган ходимларнинг мобиллиги йўқлиги;

    • монопсончи (якка иш берувчи) томонидан фойда олишни иложи борича кўпатириш учун меҳнат баҳосини назорат қила олиши. Монопсония ҳолатида уни мукаммал рақобатдан фарқ қилишининг асосий хусусияти ходимлар сони кўпаётганида иш ҳақи ставкасининг ортишидир. Бошқача қилиб айтганда, мукаммал рақобатга эга фирма учун меҳнатнинг таклифи мутлақ қайишқоқ бўлади ва у талаб қилинган ходимларни ягона ставка бўйича ёллай олади. Монопсонияда эса меҳнатнинг таклифи одатдагидек, нарх

қимматлашиши билан иш ҳақи ставкаси ошадиган бўлади.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling