Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


расм. Меҳнат бозорида иш билан бандликка талабнинг


Download 4.25 Mb.
bet60/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

расм. Меҳнат бозорида иш билан бандликка талабнинг


шаклланиши.

Ижтимоий-меҳнат соҳасининг энг мураккаб муаммоларидан бири – ишсизликдир.


Ишсизлик – ижтимоий-иқтисодий воқеа ҳисобланиб, иқтисодий фаол, меҳнат қилишга лаёқатли ва меҳнат қилишни хоҳлайдиган аҳоли муайян қисмининг товарлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишда иш билан банд бўлмаслиги ҳисобланади.
Халқаро меҳнат ташкилоти қоидаларига мувофиқ, ишсиз

  • ҳисобот даврида ишга эга бўлмаган, ишлашни хоҳлайдиган иш қидирган шахс ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, “Ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар бундан мустасно).
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.
Ишсизлик меҳнат бозорида иш кучи таклифининг унга бўлган талабдан ортиқлиги оқибатидир. Меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига талаб ва унинг таклифи моддий ва номоддий ишлаб чиқариш, муомала соҳаларида шаклланади. Ишсизликнинг қуйидаги турлари фарқланади (16-расм).



Ишсизлик





Турлари

Сабаблари





Фрикцияли

Иш жойини ихтиёрий алмаштириш






Таркибий

Истеъмол талаби ва технологиянинг ўзгариши






Даврий

Ишлаб чиқаришнинг пасайиши





Мавсумий

Иқтисодиёт тармоқларида ишнинг мавсумийлиги





Яширин

Иш билан бандликнинг қисқариши





Технологик

Янги технологияларнинг жорий этилиши


  1. Download 4.25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling