Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet63/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Аутстаффинг (инглизча “out” — “ташқари” ва “staff” — “штат” сўзларидан) – бу ходимнинг ўз иш жойида бошқа корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат шартномаси асосида у томонидан берилган вазифани бажаришдир. Компаниялар иш билан бандликнинг ушбу шаклидан ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, ходимлар билан эгилувчан меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади.
Бундай меҳнат шартномалари компанияларга қуйидаги афзалликларни беради:

    • бюджет маблағларини самарали тақсимлаш;

    • ходимлар олдидаги ҳуқуқий мажбуриятларидан ҳоли бўлиш;

    • ходимни ишга олиш, унга иш ҳақи тўлаш, турли ижтимоий тўловларни амалга ошириш, ҳисоботларни тайёрлаш учун чиқимларни тежаш;

    • ходимни ишдан бўшатишга мажбур бўлмаслик.

Аутстаффингда иш берувчиларда персоналнинг амалдаги сонини сақлаб турган ҳолда ходимлар миқдорини тартибга солиш имконияти туғилади.
Иш билан бандликнинг яна бир замонавий шакли аутсорсингдир. Аутсорсинг (инглизча “outsourcing” – “ташқи манба ёки ресурсдан фойдаланиш” сўзидан) – компания томонидан шартнома асосида ўз йўналиши учун асосий ҳисобланмаган муайян ишлаб чиқариш функцияларини (бухгалтерия ҳисоби, юридик хизматлар, маркетинг тадқиқотлари, ахборотларни қайта ишлаш ва ҳоказоларни) ушбу соҳа бўйича ихтисослашган бошқа шерикка топшириш. Шу жиҳатдан аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида баъзи ўхшашликлар бор (7-жадвал).


7-жадвал Аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида ўхшашлик ва


тафовутлар



Кўрсаткичлар

Аутстаффинг хусусиятлари

Аутсорсинг хусусиятлари

Ходимларнинг иш жойи

“Ижара”га олинган ходим компанияси

Ёрдамчи пудратчининг ёки ўз шахсий иш жойи

Меҳнат шартномаси муддати

Қисқа муддатли (9 ойгача)



Узайтирилиши мумкин бўлган ҳолда узоқ муддатли

Иш берувчи учун манфаатли томонлари

  • Иш жойини сақлаш харажатларининг тежалиши

  • Ишлаб чиқариш вазифаларини тор мутахассисларга топшириш имконияти

  • Ижрочилардан мунтазам ҳисобот олиниши

  • Маъмурий ишлар ҳажмининг камайиши

  • Иш жойини сақлаш харажатларининг тежалиши

  • Иш ҳақининг тежалиши (фақат воситачига ҳар бир ходим учун тўлов)

  • Аниқ бир ишлаб чиқариш вазифасини ҳал этиш учун ходимлар сонини кўпайтириш имконияти

Иш берувчи учун салбий томонлари



Бажарилаётган вазифани мунтазам назорат қилиш имкониятининг йўқлиги



Вақтинча ишга олинган ходимнинг пировард натижа учун тўла масъулияти йўқлиги

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аутсорсингдан асосан чет эллик компаниялар фойдаланмоқда. Улар ушбу усул орқали амалда ўз ишлаб чиқаришларида қўшимча таркибий бўлинмага эга бўлмоқда. Чет эл команиялари аутсорсингдан бухгалтерия ҳисобини юритиш, кадрлар сиёсатини амалга ошириш, миллий қонунчилик, ахборот- коммуникация технологиялари каби соҳаларда фойдаланмоқда.



Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling