Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Меҳнат бозорининг шакллари ва имкониятлари


Download 4.25 Mb.
bet55/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

11.2. Меҳнат бозорининг шакллари ва имкониятлари
Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда меҳнатнинг ўзи эмас, балки меҳнат хизмати сотилади. Меҳнат хизматининг миқдори ва сифати эса жуда кўп омиллар: ходимнинг касбий тайёргарлиги, унинг малакаси, тажрибаси ва ҳоказолар билан боғлиқ. Айни пайтда меҳнат бозорида:

  • сотувчи ва харидорнинг ўзаро муносабатлари узоқ муддатли хусусиятга эгалиги;

  • пул шаклида бўлмаган омилларнинг (меҳнат фаолиятининг нуфузи, мураккаблиги, меҳнат шароитлари, саломатлик учун хавфсизлиги ва бошқалар) катта роль ўйнаши;

  • институционал тузилмаларнинг кўплиги (меҳнат қонунчилиги, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсати, касаба уюшмалар, иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак.




  1. Молия, суғурта, статистика муассасалари, фондлар

    Хусусий иш билан бандлик хизматлари

    Иш билан бандликка кўмаклашувчм давлат ташкилотлари

    Иш кучининг таклифи

    Иш кучига талаб

    Қонунлар, бошқа норматив
    ҳужжатлар

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

    Давлат

    Иш берувчиалар ва уларнинг вакиллари

    Ходимлар ва уларнинг вакиллари
    расм. Меҳнат бозорининг таркибий қисмлари.


Меҳнат бозорининг иқтисодий шарт-шароитлари қуйидагиларга асосланади:



    • иқтисодий эркинлик – асосий ишлаб чиқариш воситалари, шу жумладан, ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи қўйилган иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши;

    • меҳнат қилиш эркинлиги, яъни ҳар бир шахс қаерда, қачон ва қайси иш билан машғул бўлиш имконияти. Меҳнат қилиш эркинлиги мажбурий меҳнатнинг таъқиқланишини (миллий қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳолатлар истисно қилинган ҳолда);


    • Download 4.25 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling