Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16 .4. Мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари
16.2.-жадвал
Аҳолининг турли ижтимоий-демографик гуруҳлари учун тавсия этилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами (йилига кг ҳисобида)1
Яшаш минимуми кўрсаткичлари давлат томонидан ижтимоий сиёсат юритишда қўлланилади (хусусан, аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун яшаш минимумидан паст, тенг ва юқори даромадли аҳоли салмоғи аниқланади), аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун аниқ етиб борадиган манзилли ижтимоий ёрдам учун негиз бўлиб хизмат қилади, энг кам иш ҳақи ва пенсияларни асослашда фойдаланилади, шунингдек, кам таъминланганлик мезони ҳамдир. Шундай қилиб, истеъмол савати ва яшаш минимуми инсоннинг ҳаёт фаолиятини тўлароқ таърифлаш имконини беради ва аҳоли турмуш даражаси ҳамда даромадлар кўрсаткичлари тизимининг таркибий қисмидир. 16.4.Мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари Аҳолининг турмуш даражасини қуйидаги тўрт кўрсаткич билан ажратиш мумкин: - тўқ турмуш даражаси - инсоннинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш; - нормал даража - инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиш; - камбағаллик - меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш; - қашшоқлик - истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш. Турмуш даражаси индексини ҳисоблаш учун турмуш даражасининг қуйидаги компонентларининг жон бошига тўғри келадиган индекси аниқланади: овқатланиш (тўйимлилиги ва оқсилларга бойлиги бўйича), уй мулклари фонди (солиштирма нархларда), уй-жой (қулайликларни қўшгандаги майдони), саломатлик ва соғлиқни сақлаш (умр кўриш даври динамикаси, ўлим даражаси, соғлиқни сақлаш учун харажатлар бўйича), таълим ва маданият (маълумот олиш ўринлари, таълим ва маданият учун ажратиладиган харажатлар бўйича), аҳолига хизмат кўрсатиш (солиштирма нархларда) ва ҳоказо. Сўнг оила бюджетлари статистикаси бўйича эҳтиёжларнинг эластиклик коэффициенти аниқланади. Эластикликка тескари катталик турмуш даражасининг берилган компоненти бўйича эҳтиёжларнинг нисбий қатъийлигининг ўлчови сифатида қабул қилинади. Шундан кейин ҳар бир компонент учун эҳтиёжларнинг умумий салмоғида берилган эҳтиёжнинг улушини кўрсатувчи коэффициент топилади. Турмуш даражасини яхшилашнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири умр кўришда давомийлигидир. Таъкидлаш жоизки, барча кўрсаткичлар ва уларнинг таснифлари ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд. Турмуш даражасининг ўзгариши турли омиллар таъсирида юз беради, уларни оқилона бошқариш аҳолининг турмуш даражасини тартибга солиб бориш имконини беради. Юқорида таъкидланганидек, турмуш даражаси турли сабабларга боғлиқ бўлган кўпқиррали ҳодисадир. Ҳар бир инсоннинг турмуш даражаси ҳаво ва сув муҳити, уй-жой, маиший ва ишлаб чиқариш шароитлари, истеъмол товарларининг сифати ва ҳажмидан бошлаб, то умумий ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазият, шунингдек сиёсий институтларнинг аҳволигача бўлган қатор табиий ва ижтимоий омиллар билан белгиланади. Уларнинг энг диққатга сазоворлари – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳа ва фан-техник тараққиёт, шунингдек экологияга (атроф-муҳитга) таъсир этувчи омиллардир. Омилларнинг таъсири табиий-иқлимий шароитлар ва захираларнинг (инсон, меҳнат, ишлаб чиқариш, молиявий, ахборот, маънавий захиралар) мавжудлигига (йўқлигига) қараб кучайиши (сусайиши) мумкин. Аммо бунда тўғридан-тўғри алоқа мавжуд эмас. Масалан, Япония, Швейцария каби давлатларда табиий захираларнинг кам бўлишига қарамай, улар энг бой давлатлардан саналади. Фаровонликнинг юқори даражаси аҳолиси кўп бўлган давлатлар (АҚШ, Германия, Япония) билан бир қаторда кам аҳолили давлатларда ҳам (Люксембург, Финляндия, Швейцария) кузатилади. Покистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби давлатларнинг иқлими деярли бир-бирига яқин бўлсада, улардаги аҳолининг турмуш даражаси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Аҳолининг маълумот даражаси, касбий даражаси юқорилиги, иқтисодий фаоллиги, тадбиркорлиги, ижтимоий муносабатларни мамлакатда турмуш даражаси юқори бўлишини таъминловчи сабаблар сифатида таъкидланади. Масалан, Япония эришган иқтисодий тараққиёт, биринчи навбатда, таълим тизими, миллатнинг меҳнатсеварлиги, фаоллиги, корхоналарда меҳнатнинг оқилона ташкил этилиши билан боғланади. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling