Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet84/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

16.3. Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари


Даромадлар даражасини ошириш муаммоларини ҳал этишда истеъмол бюджети асосида аҳолини минимал даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Истеъмол бюджети моддий ва маънавий неъматлар ва хизматлар истеъмоли салмоғи ва таркибининг қиймати баҳоси ҳамда солиқлардан иборат. Эҳтиёжни қондириш даражасига қараб, моддий таъминланганлик минимуми, рационал ва элитар истеъмол бюджетлари мавжуд. Улар аҳолининг қуйи, ўрта ва юқори (жуда юқори) даромадли гуруҳларига мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, ҳақиқий ва меъёрий бюджетлар ҳам мавжуд, меъёрий бюджетлар даромадлар сиёсатининг ижтимоий нормативларидан биридир.
Истеъмол бюджети фақат аҳоли гуруҳлари учун эмас, балки мамлакат районлари учун ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоб-китобнинг турли хилларидан фойдаланилади: меъёрий (товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг ҳақиқий баҳоси нормативлари асосида); статистик (аҳолининг айрим қатламлари эга бўлган реал даромадлар даражасида); мураккаб (овқатланиш меъёрлари ва амалий харажатлар асосида); субъектив (экспертлар сўрови ва жамоатчилик фикри асосида); ресурс (аҳолининг маълум истеъмол минимумини таъминлаш учун давлатнинг объектив имкониятлари асосида). 10.2-расмда истеъмол бюджетининг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро алоқадорлиги акс эттирилган.
Истеъмол бюджети юзлаб товарларни (хизматларни) ўз ичига олади, аммо ҳисоб-китобларда, одатда, энг муҳимлари (овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал, санитария ва гигена воситалари, дори-дармон, мебель, идиш-товоқ, маданий моллар, уй-жой ва маиший хизмат, транспорт, алоқа хизмати ва ш.к.) эътиборга олинади ва улар минимум моддий таъминланганлик бюджетига киритилади.
Ҳар бир давр бўйича аҳоли ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий таъминланганлик минимуми мавжуд. Бу минимум объектив миқдор бўлиб, ижтимоий кучларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. моддий таъминланганлик минимуми меъёрий истеъмол бюджети ёрдамида аниқланади. Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум нормативларга асосланади. Меъёрий бюджет моддаларининг асосий қисми тўғридан-тўғри ҳисобланади, яъни озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли меъёри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид қилиш баҳолари инобатга олинади.





Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling