Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


расм. Истеъмол бюджети ва унинг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан


Download 4.25 Mb.
bet85/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

16.2. расм. Истеъмол бюджети ва унинг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро алоқаси


Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиёжлари моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай бўлиши бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш имконини беради. Масалан, ишчи кучини (аҳоли) нормал такрор ишлаб чиқариш учун ишчининг (хизматчи, деҳқон) оиласидаги балоғатга етган кишиларнинг энергия сарфини қоплаш ва қониқарли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган физиологик меъёр даражасида овқатланиши ҳамда кийим-бош, пойабзал, ички кийимлар, гигиена воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, транспорт ва алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиёжларни қондириш учун минимал даромадга эга бўлиши зарур.
Меъёрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми иш ҳақини дифференциациялашни прогнозлашда (бошқаришда) асосий элементлардан бири бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори жамиятда мавжуд ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик минимумини таъминлаш учун бошқа манбалардан фойдаланилади (ижтимоий истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги ва шу кабилар).
Меъёрий истеъмол бюджети ёлғиз кишилар ва оилалилар учун (сон ва ёш таркиби турлича бўлган), аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли худудлари учун ишлаб чиқилади. Мамлакат районлари бўйича меъёрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни аниқлаш, район коэффициентини асослашга ёрдам беради. Моддий таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа хўжалигидан олинадиган даромадни кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиёзлар белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун давлат томонидан бериладиган нафақалар микдорини кўпайтириш, ёлғиз қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим.
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ёлғиз кишилар ва оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари бўйича тўловлардан ташқари) ёлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам бўлади. Бу узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллуқли. Буюмлар бир боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади (айниқса, кам таъминланган ва кўп болали оилаларда). Шу муносабат билан даромадлари турли даражада бўлган оилаларда биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши коэффициенти ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам яшайдиган оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи пенсионер учун яшаш минимуми ёлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст.
Аҳоли эҳтиёжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери, миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар харажати ўзоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан таъминланганлик ва хизмат муддати меъёрлари асосидаги норматив усул ёрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва ҳоказолар), санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо).
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар ва тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади.
Оиланинг яшаш минимуми бюджети унинг таркиби ва катта-кичиклигига қараб аниқланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, яшаш минимуми анча тор тузилган, унда фақат физиологик минимумни таъминловчи меъёрдан фойдаланилган ва тамаки маҳсулотлари, деликатеслар, маданий эҳтиёжлар ҳисобга киритилмаган, ноозиқ-овқат товарлари, хизматлар, солиқлар эса етарли даражада ҳисобга олинмаган. Яшаш минимумидан фарқли ўлароқ, минимал истеъмол бюджети ана шу харажатларни тўла ҳисобга олади. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, минимал истеъмол бюджети яшаш минимуми бюджетидан 3-4 баравар ортиқ. Минимал истеъмол бюджети ва яшаш минимуми бюджети билан бирга рационал истеъмол бюджети ҳам ҳисобланади, унинг ёрдамида илмий асосланган рационал меъёрларга мувофиқ эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган даромаднинг таркиби ва миқдори аниқланади. Рационал бюджет ва истеъмолнинг рационал меъёри инсоннинг оқилона эҳтиёжларини тўла қондириш тамойили асосига қурилади. Истеъмолни реал меъёрига мувофиқ бўлган аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол даражасига етиш мамлакат миқёсида ўрта табақани шакллантириш вазифасини ҳал этишга ёрдам беради.
Барча аҳоли учун истеъмолни рационал даражага етказиш жараёнини икки босқичга ажратиш мумкин: биринчиси - рационал бюжетга мос келувчи даромадни ва истеъмолни ўртача даражасига етиш; иккинчиси - жамият ҳар бир аъзосининг рационал истеъмолини таъминлаш. Бу икки босқични фарқлаш иқтисодий мазмунга эга. У даромадлар ва истеъмолнинг баъзи элементлари ҳаракати тенденциясидаги туб ўзгаришлар ва истеъмол тузилмасининг ўзгариши билан боғлиқ. Аммо рационал истеъмол бюджетининг моҳиятини мутлақлаштириб бўлмайди. У фақат прогнозлашнинг дастлабки пунктини ташкил этади. Рационал истеъмол ва таъминот меъёрлари шундай воситаки, улар ёрдамида халқ фаровонлигини оширишнинг устивор йўналишларини миқдор ва сифат жиҳатдан ифодалаш; ижтимоий муаммоларни ечиш, турмуш даражаси (сифати) концепциясини ишлаб чиқиш мумкин.
Истеъмол бюджетлари турли товарлар ва хизматларнинг маълум тўплами асосида тузилади. Истеъмол тўпламлари турли истеъмол бюджети учун белгиланган бўлиб, унга кирувчи товарлар ва хизматлар таркиби билан ҳам, уларнинг ҳажми билан ҳам фарқланади. Минимал истеъмол бюджетини ҳисоблашда бир қатор товарлар (хизматлар) ҳисобга олинади ва минимал истеъмол меъёрлари яшаш минимумига нисбатан анча юқори (масалан, гўшт маҳсулотлари бўйича - икки баравар ортиқ).
Истеъмол савати - инсоннинг саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаёт-фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир. Аслида, истеъмол савати учта саватга иборат: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, хизмат саватчалари. Истеъмол савати камида 5 йилда бир марта услубий тавсиялар асосида аниқлаштирилади. Истеъмол саватида озиқ-овқат савати муҳим ўрин тутади.
Озиқ-овқат савати - бир одамнинг бир ойда овқатланиши учун кетадиган маҳсулотлар тўплами (у маҳсулотлар истеъмолининг минимал меъёри асосида ҳисоблаб чиқилган) ва бу тўплам жисмоний эҳтиёжларга мос келади, зарур калорияни таъминлайди, асосий озиқ моддалар мавжуд ва овқатланишни ташкил этишнинг анъанавий кўникмаларига тўғри келади (14.2.-жадвал).
Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг минимал миқдорига Ўзбекистон Республикасида нон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мева-чева, гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, тухум, балиқ маҳсулотлари, шакар ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, маргарин, бошқа маҳсулотлар (туз, қалампир ва шу кабилар) киради. Минимал тўплам таркибига тамаки маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, деликатеслар киритилмаган.
Минимал истеъмол саватини ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли учун шакллантиришга асос қилиб ишлаётган эркак кишига суткада 2720 ккал, оқсил истеъмолини - 88,7 (шу жумладан, ҳайвонники - 31,5), углеводларни 4412 г/суткани таъминловчи озиқ-овқатлар тўплами олинади.



Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling