Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Меҳнат ресурслари баланси ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблаш
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
Меҳнат ресурслари баланси ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблаш
СХЕМАСИ
Иқтисодий коньюнктура иш кучига бўлган талабни ошириш ёки камайтириши мумкин. Бу билан меҳнат соҳаси кенгаяди ёки тораяди, тегишли равишда қараб чиқилаётган меҳнат ресурсларининг ишлаши учун имкониятлар кўпроқ ёки озроқ бўлади. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг минтақавий хусусиятлари ҳам демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг амал қилиши билан боғлиқдир. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш томонларидан бири меҳнат ресурсларини тақсимлаш бўлса, иккинчиси томони меҳнатни татбиқ этиш самарадорлигидир. Меҳнат ресурсларини тақсимлаш демографик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг минтақавий шарт-шароитлари таъсирига анча кўпроқ учрайди. Демографик омилларнинг таъсири аҳолининг ёш тузилиши орқали намоён бўлади, у одатда, турли минтақаларда турлича бўлади. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишиларнинг ишлайдиган ва ишламайдиган қисмларга бўлиниши маълум даражада ана шу билан белгиланади. Аҳоли орасидаги кичик ёшли болалар сони ўзларини уй-рўзғор ишларига бағишлайдиган аёллар сонига таъсир кўрсатади. Тажриба шундан далолат берадики, бу икки кўрсатгич ўртасида бевосита боғлиқлик бор. Ижтимоий-иқтисодий омиллардан энг аҳамиятлилари: иқтисодий коньюнктура ва ишлаб чиқариш тузилмасидир. Иқтисодий коньюнктурага ишсизлар сони, ишлаб чиқариш тузилмасига эса, ходимларнинг тармоқлар бўйича, касблар, иш кучининг касбий тайёргарлиги боғлиқ бўлади. Меҳнатни татбиқ қилиш самарадорлиги бўйича минтақалар ўртасидаги фарққа сабаб шуки, турли ҳудудларда технология, меҳнатни ташкил этиш даражаси турлича. Турли сабабларга, шу жумладан, этник ва тарихий хусусиятларга эга бўлган сабабларга кўра ҳам ходимлар малакаси бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Mеҳнат ресурслари шаклланишининг ва улардан фойдаланишнинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олиш меҳнат ресурсларини ўрганишнинг энг муҳим томонларидан биридир. Масаланинг бу томонини билиш меҳнат муносабатларини, меҳнат бозорини давлат йўли билан самарали тартибга солиш учун зарур. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling