Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet62/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Яширин ишсизлик. Ишсизликнинг бу тури ҳам ишлаб чиқаришдаги ўсиши суръатларининг пасайиши билан боғлиқ. Иш берувчилар малакали ишчиларни йўқотмаслик мақсадида уларни қисқартирилган иш куни, иш ҳафтасига ўтказади ёки иш ҳақи тўланмайдиган таътилга мажбуран чиқаради.

  • Технологик ишсизлик. Бу фан-техника тараққиёти билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқаришга янги техника воситалари ўрнатилиши, замонавий технологиялар жорий қилиниши натижасида мавжуд ходимлар сони қисқартирилиши натижасида пайдо бўлади.

    Ишcизлик дaрaжacи —мeҳнaт бoзoрининг айни пaйтдaги aҳвoли ҳaқидa вa ундa муaйян вaқт мoбaйнидa рўй бeргaн ўзгaришлaр тўғриcидa тacaввур бeрaдигaн acocий кўрcaткич саналади. Ишсизилик даражаси таҳлил этилаётган дaврнинг бoши(ёки oxири)дaги aҳвoлгa кўрa, тeгишли caнaдa ишcизлик мaқoмигa эгa бўлгaн кишилaр coнининг (Ит) aнa шу caнaдaги иқтиcoдий фaoл aҳoли coнигa Фaт ниcбaти cифaтидa aниқлaнaди:
    Идт = Ит : Фaт • 100,0 % , бундa, Идт – ишcизлик дaрaжacи.
    2019 йилнинг декабрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари
    вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан юртимизнинг 108 та шаҳар ва туманидаги 485 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжалиги ва 25,8 минг нафар фуқаро қамраб олинган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, мамлакатда ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 9,0 фоизни ташкил этган. Ишга муҳтож бўлган аҳоли сони 1 335,3 мингни ташкил этган, 16-30 ёшли аҳоли ўртасида ишизлик 15 фоизни, аёллар ўртасида 12,8 фоизни ташкил этган.
    Мамлакатда Бандликка кўмаклашувчи 194 та туман (шаҳар) марказлари фаолият олиб бормоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ривожланиш дастури билан биргаликда “Меҳнат бозори” тизимини яратган.
    ТизимБандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларидан тўғридан-тўғри ҳисоботлар ҳамда статистика маълумотларини олиш имкониятини яратди.
    Шу билан бирга мамлакатда иш берувчилар билан ходимлар ўртасида бевосита тўғридан-тўғри алоқа қилишни таъминлайдиган Бўш иш жойлари ва ходимлар тўғрисида маълумотларни жойлаштириш ва излаш онлайн тизими давлат портали ҳам ишга тушган. Ундаги маълумотлар ҳар ой янгилаб борилади.
    Ҳозирги пайтда мамлакатда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича ҳар йили ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилади. Уларда, биринчи навбатда, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини изчил бажариш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари квотасини белгилашга қатъий амал этиш чоралари кўрилмоқда.
    Меҳнатга лаёқатли аҳоли жамоат ишларига, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга жалб этилмоқда.
    Ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида эса замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, маҳаллалар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали механизмлари ишга солинмоқда.
    Ҳозирги даврда анъанавий ижтимоий-меҳнат муносабатларида туб сифат ўзгаришлари кузатилмоқда. Инновацион ривожланиш суръатларининг кескин ортиши ёлланма меҳнатни камайтирмоқда. Ишлаб чиқаришнинг муттасил модернизация қилиниши ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш иш жойларини қисқартирмоқда. Натижада иш билан бандликнинг янги шакллари вужудга келмоқда. Уларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд.

    Download 4.25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   104




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling