Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


расм. Ишсизлик турлари ва унинг сабаблари


Download 4.25 Mb.
bet61/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

расм. Ишсизлик турлари ва унинг сабаблари.


  1. Фрикцияли ишсизлик (уни “ихтиёрий ишсизлик” деб ҳам аташади) – у меҳнат таклифи ўзгариши билан боғлиқдир. Бозор иқтисодиётида меҳнатга лаёқатли аҳолига фаолият тури ва иш жойини танлаш ҳуқуқи кафолатланганлиги учун уларнинг айримлари иш жойларини ўз ихтиёрларига кўра ўзгартиради, бошқалари ишдан бўшатилганликлари сабабли янги иш ўрни қидиради, баъзилар вақтинчалик, мавсумий ишларидан маҳрум бўлади, ёшлар эса илк бор меҳнат бозорига кириб келади.

Ишсизлар бу тоифаларининг айримлари ишга жойлашишга муваффақ бўлади, бошқалари иш излашни давом эттиради. Айни пайтда юқорида қайд қилинган сабабларга мувофиқ ходимларнинг баъзиларини ишдан бўшатиш давом этади. Бу меҳнат бозорининг меҳнатга лаёқатли ва ишлашга тайёр ходимлар билан иш ўринларини номутаносиблиги оқибатидир.
Фрикцияли ишсизлик муқаррар ва у бўлиши керак деб ҳисобланади. Чунки ишсизликнинг ушбу турида ишдан бўшаш ходимларнинг ихтиёрига кўра бўлади ва улар кўп ҳолларда иш ҳақи нисбатан кам бўлган иш жойларидан меҳнатга кўпроқ ҳақ тўланадиган иш жойларига ўтади.

  1. Таркибий ишсизлик. Ишсизликнинг бу тури истеъмол талаби ўзгариши ва бунга мувофиқ равишда технология ҳамда иш кучига умумий талабнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Технология ўзгариши натижасида қисқа муддатда янги ходимларни тайёрлаш ва мавжуд ходимларни қайта тайёрлаш қийин эканлиги учун иқтисодиётнинг турли тармоқларида иш кучига талаб ва унинг таклифи мутаносиблиги юзага келади. Таркибий ишсизлик узоқ давом этади ва иқтисодиёт учун номақбул ҳисобланади.

  2. Даврий ишсизлик. Ишсизликнинг бу турига ишлаб чиқариш суръатлари пасайиши ва иқтисодиётга инвестиция киритиш ҳажмининг камайиши сабаб бўлади. Товарлар ва хизматларга талаб камайган шароитларда иш билан бандлик даражаси пасайиб, ишсизлик ортади.

  3. Мавсумий ишсизлик. Ишсизликнинг бу тури иқтисодиёт тармоқларидаги, хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ишнинг мавсумийлиги билан боғлиқ.


  4. Download 4.25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling