Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Аутстаффинг хусусиятлари Аутсорсинг
Аутстаффинг (инглизча “out” — “ташқари” ва “staff” — “штат” сўзларидан) – бу ходимнинг ўз иш жойида бошқа корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат шартномаси асосида у томонидан берилган вазифани бажаришдир. Компаниялар иш билан бандликнинг ушбу шаклидан ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, ходимлар билан эгилувчан меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади.
Бундай меҳнат шартномалари компанияларга қуйидаги афзалликларни беради: бюджет маблағларини самарали тақсимлаш; ходимлар олдидаги ҳуқуқий мажбуриятларидан ҳоли бўлиш; ходимни ишга олиш, унга иш ҳақи тўлаш, турли ижтимоий тўловларни амалга ошириш, ҳисоботларни тайёрлаш учун чиқимларни тежаш; ходимни ишдан бўшатишга мажбур бўлмаслик. Аутстаффингда иш берувчиларда персоналнинг амалдаги сонини сақлаб турган ҳолда ходимлар миқдорини тартибга солиш имконияти туғилади. Иш билан бандликнинг яна бир замонавий шакли аутсорсингдир. Аутсорсинг (инглизча “outsourcing” – “ташқи манба ёки ресурсдан фойдаланиш” сўзидан) – компания томонидан шартнома асосида ўз йўналиши учун асосий ҳисобланмаган муайян ишлаб чиқариш функцияларини (бухгалтерия ҳисоби, юридик хизматлар, маркетинг тадқиқотлари, ахборотларни қайта ишлаш ва ҳоказоларни) ушбу соҳа бўйича ихтисослашган бошқа шерикка топшириш. Шу жиҳатдан аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида баъзи ўхшашликлар бор (7-жадвал). 7-жадвал Аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида ўхшашлик ватафовутлар
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аутсорсингдан асосан чет эллик компаниялар фойдаланмоқда. Улар ушбу усул орқали амалда ўз ишлаб чиқаришларида қўшимча таркибий бўлинмага эга бўлмоқда. Чет эл команиялари аутсорсингдан бухгалтерия ҳисобини юритиш, кадрлар сиёсатини амалга ошириш, миллий қонунчилик, ахборот- коммуникация технологиялари каби соҳаларда фойдаланмоқда. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling