Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet59/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Меҳнат бозорининг механизми меҳнат ресурсларига талаб ва уларнинг таклифи ҳисобланади.

Меҳнат ресурсларига талаб:


    • жорий меҳнат бозорининг унсури сифатида кўрилганида аниқ бир вақтда (ой, йилнинг чораги, йилда) жисмоний шахсларга бўлган эҳтиёжни;

    • жамланма меҳнат бозорининг унсури сифатида кўрилганида уларнинг ўртача йиллик миқдордагисини англатади.

Замонавий иқтисодиёт аралаш турга эгадир. Унда хусусий (бозор) секторидан ташқари давлат сектори ҳам мавжуд. Хусусий секторда меҳнат ресурсларига талаб алоҳида бир корхонанинг ҳамда бир тармоқдаги корхоналарнинг меҳнат ресурсларига талабини англатади
Давлат секторининг меҳнат ресурсларига талаби икки асосий гуруҳни қамраб олади:

  • моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат ресурсларига талаб;

  • номоддий соҳада (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, давлат хизмати ва бошқалар) меҳнат ресурсларига талаб.

Агар давлатнинг моддий ишлаб чиқаришда меҳнат ресурсларига талаби ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари фойда олишини кўпайтириш мақсадларини кўзласа, номоддий соҳада меҳнат ресурсларидан жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжларини иложи борича сифатлироқ ва тўлароқ қондирилиши талаб қилинади.
Мамлакат иқтисодиёти доирасида меҳнат ресурсларига жамланма талаб иқтисодиётнинг хусусий ва давлат секторларида меҳнат ресурсларига талабнинг йиғиндисидир. Иқтисодиётнинг меҳнат ресурсларига талабини аниқлаш давлат иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, меҳнат бозоридаги меҳнатнинг таклифини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаол аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликни тартибга солиш учун муҳимдир. Бунда меҳнат ресурсларига талаб давлатнинг меҳнат бозорини, иш билан бандлик ва ишсизликни тартибга солишнинг асосий воситаси сифатида намоён бўлади.
Корхонада меҳнатга талабнинг ортиши автомат тарзда тармоқда ҳам иш кучига талабни кўпайтиради. Қўшимча ишчиларни ёллаши учун уларни бошқа тармоқлардан оғдириб олиши керак бўлади.
Меҳнат бозорида иш кучига талаб иш берувчилар томонидан шакллантирилади. Иш кучига талаб – меҳнатга эҳтиёжни англатади, яъни ишлаб чиқувчилар муайян вақтда белгиланган иш ҳақига қанча ходимни ёллашлари мумкинлигини ифода этади.
Иш кучига талабни мулкчилик шакллари, иқтисодиёт тармоқлари, иш ўринларининг бандлиги ёки банд эмаслиги кўринишида ифода этиш мумкин (15-расм).
Иш кучига талабнинг ўзгаришига:

  • меҳнат баҳоси (иш ҳақи миқдори);

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматга эҳтиёж;

    • ишлаб чиқариш ва хизмат ҳажми;

    • қўлланилаётган технологиялар таъсир кўрсатади.











Янги ташкил этилган иш ўринлари



Бўшатил- ган иш ўринлари




  1. Download 4.25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling