Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


расм. Давлатнинг бозор муносабатларининг субъекти сифатидаги функциялари


Download 4.25 Mb.
bet57/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

расм. Давлатнинг бозор муносабатларининг субъекти сифатидаги функциялари.


Меҳнат бозорининг иқтисодиёт тармоқларида таркиб топган касблар, меҳнат фаолиятининг турлари, ёш ва жинслар бўйича турлари бўлади:


  • касблар ва меҳнат фаолиятининг турлари бўйича


  • ўқитувчилар, ҳисобчилар, ҳуқуқшунослар, тиббиёт, санъат, адабиёт ва бошқа соҳалар ходимлари меҳнат бозорлари;

    • ёш ва жинс хусусиятлари бўйича – ёшлар, хотин-қизлар ва бошқалар меҳнат бозорлари.

Шу билан бирга бирламчи ва иккиламчи меҳнат бозорлари ҳам фарқланади (6-жадвал).

6-жадвал Бирламчи ва иккиламчи меҳнат бозорларининг асосий


хусусиятлари






Бирламчи меҳнат бозори

Иккиламчи меҳнат бозори

Меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси

Юқори

Паст

Иш ҳақи шакллари хусусиятлари

Бир йўла тўловлар улушининг юқорилиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг
шахсий шакли

Асосий иш ҳақининг асосий роль ўйнаши, меҳнатга жамоавий ҳақ
тўлаш

Меҳнат фаолияти мазмуни

Ижодий, юқори малакали

Ижро этувчи, зерикарли иш

Меҳнат шароитлари

Қулай

Қониқарсиз

Пировард натижалар учун масъулият

Юқори

Паст

Иш билан бандлик хусусияти

Бақарор

Узлукли

Иш вақтининг хусусиятлари

Нормал ёки нормаланган иш куни, ҳафтаси, йили

Тўлиқ бўлмаган иш куни, ҳафтаси, мавсумий ва вақтинча
иш

Меҳнат контрактларининг давомийлиги

Узоқ муддатли

Қисқа муддатли

Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтожлар улуши

Паст

Юқори

Ижтимоий
ҳимояланганлик даражаси

Юқори

Паст

Таълим ва касб тайёргарлиги учун ажратиладиган
маблағлар

Катта

Кам

Хизмат вазифаси бўйича кўтарилиш имконияти

Катта

Кам

Ишлаб чиқаришни бошқаришда иштирок
этиш даражаси

Юқори

Кам

Бирламчи меҳнат бозори нуфузли иш турларидан шаклланади. Улардаги мустақил иш жойлари олий маълумотга эга ходимлар, маъмурий-бошқарув персонали, юқори малакали мутахассислар, ёрдамчи иш жойлари эса ўрта малакали ва техник ходимлар томонидан эгалланади. Бирламчи меҳнат бозорида меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси, иш тартиби, меҳнат шароитлари, иш билан барқарор таъминланиш, ижтимоий ҳимояланиш, пировард натижа учун масъулият, хизмат вазифаси бўйича кўтарилиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда иштирок этиш имкониятлари иккиламчи меҳнат бозоридагига қараганда сифат жиҳатидан юқори даражададир.
Иккиламчи меҳнат бозорлари юқори малака ва махсус тайёргарлик талаб этилмайдиган иш жойларидан иборат бўлади. Бу иш жойлари малакали ишчилар, хизмат кўрсатадиган ва қуйи категорияли ходимларга мўлжаллангандир.
Меҳнат бозорида ёлланма ходим билан иш берувчининг мақсадлари, манфаатлари ва эҳтиёжларини келиштиришга эришилади (14-расм).
Иш берувчиларнинг меҳнат бозорида рақобат устунлигига эришишларининг асосий воситаси ходимларни рағбатлантириш таклифларидир. Ушбу воситалар фақат иш ҳақининг ўзинигина эмас, шунингдек, мукофотлар, имтиёзлар, ижтимоий мақом, инсон капиталига инвестициялар, хавфсизлик кафолатлари, иш тартиби, меҳнат шароитлари ва бошқа қулайликларни қамраб олиши керак.
Иш кучини эркин ёллаш ва ишдан бўшатиш – корхонанинг товар ва хизматлар бозоридаги рақобатдошлигининг асосидир. Агар қонун иш берувчининг бу ҳуқуқини чеклайдиган бўлса, у кам самарали ходимларни ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига меҳнат унумдорлиги юқори иш кучини ёллаш эркинлигига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, ана шундай вазиятларда ходимнинг ўзи ҳам юқори унум билан меҳнат қилиш, бунинг учун малакасини ошириш мотивациясини йўқотади.
Меҳнат бозорида меҳнат талаби ва таклифи хусусиятининг таҳлили ундаги харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатларининг бир неча моделларини ифода этишнинг имконини беради. Улардан бири меҳнат бозори муносабатларининг рақобат даражасига боғлиқлиги хусусиятига эгадир. Ана шу ёндашувга кўра, мукаммал рақобатли ҳамда меҳнатнинг харидори ёки меҳнат эгаси монопол ҳукмронликка эга рақобатли бўлмаган меҳнат бозорлари фарқланади.


Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling