Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet56/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

тадбикорлик фаолиятининг эркинлиги, бунда ҳар бир шахсга ўз шахсий бизнесини очиш ёки бошқалар билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти кафолатланган бўлиши керак.

Меҳнат бозорининг субъектлари ёлланма ходимлар ва уларнинг ваколатлари ташкилотлари (касаба уюшмалари), иш берувчилар ҳамда уларнинг уюшмалари (Савдо-саноат палатаси) ва давлатдан иборатдир. Ушбу субъектлар ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишда ижтимоий шериклар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, белгиланган ёшга етган (16 ёш) ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ёлланма ходимлар сифатида меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин.
Корхоналардаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар ходимларнинг манфаатларини ифода этиши ва бу манфаатларни ҳимоя қилиши мумкин.
Қуйидагилар эса иш берувчилар бўлиши мумкин:

  1. корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида;

  2. мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар;

  3. ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда;

  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Иш берувчилар жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда
унинг ҳудудий органлари амалга оширади .
Давлат бозор муносабатларининг субъекти сифатида қуйидаги функцияларни бажаради (13-расм).

  • ижтимоий-иқтисодий функциялар. Улар иқтисодиётнинг барча тармоқларида иш жойлари яратилишини рағбатлантириш орқали иш билан бандликни таъминлаш билан боғлиқдир;

  • қонунчилик функциялари. Улар ижтимоий-меҳнат соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижросини таъминлаш билан боғлиқдир;

    • тартибга солувчи функциялар. Улар қуйидагиларни қамраб олади:

а) меҳнат бозорини билвосита усуллар билан тартибга солиш;
б) бозор субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;
в) иш билан бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
г) меҳнат бозори субъектлари ўртасида ҳар йилги Бош ва тармоқ келишувларини тузиш;

  • ҳимоя қилиш функцияси (меҳнат бозори субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

  • иш берувчи функцияси (давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида);

  • ҳакамлик функцияси ( ёлланма ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги меҳнат низоларини ҳал қилишда).





  1. Download 4.25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling