Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
XI-МАВЗУ. Иш билан беқарор бандлик: шакллари, имкониятлари ва муаммолари
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.1. Иш билан бандлик тушунчалари Пировард натижаси пул шаклидаги даромад бўлган шахс ёки оиланинг ҳар қандай иқтисодий фаолияти даромад келтирадиган машғулот
- Тадбиркорлик фаолияти
- Мустақил меҳнат фаолияти
- Иш билан бандликнинг миқдор кўрсаткичи
- Иш билан тўлиқ бандлик
XI-МАВЗУ. Иш билан беқарор бандлик: шакллари, имкониятлари ва муаммолари
11.1. Иш билан бандлик тушунчалари 11.2. Меҳнат бозорининг шакллари ва имкониятлари 11.1. Иш билан бандлик тушунчалари Пировард натижаси пул шаклидаги даромад бўлган шахс ёки оиланинг ҳар қандай иқтисодий фаолияти даромад келтирадиган машғулот ҳисобланади. Даромад келтирадиган машғулотнинг уч тури фарқланади: Бозор иқтисодиётида ижтимоий-меҳнат муносабатларида ёлланма меҳнатдан фойдаланилади. Бунда иш берувчи меҳнат бозорида муайян касб-ҳунар, ихтисосликка эга ходимни маълум шартлар асосида ишга ёллайди. Ёлланма ходимнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади. Тадбиркорлик фаолияти — тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолияти. Мустақил меҳнат фаолияти – фуқароларнинг ўзини ўзи иш билан таъминлаш орқали даромад топиш мақсадидаги ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятидир. Иш билан бандлик – меҳнатга лаёқатли аҳолининг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун моддий ва маънавий неъматларни яратиш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган, меҳнат даромади келтирадиган фаолиятидир. Иш билан бандликнинг миқдор кўрсаткичи иш билан бандлик даражаси, яъни 16 ёшдан юқори ёшдаги иш билан бандларнинг 16 ёшдан юқори ёшдаги аҳолига нисбати (фоизи) орқали аниқланади, яъни: Бд = (Б16 : А16) х 100, бунда, Бд – иш билан бандлик даражаси; Б16 –16 ёшдан юқори ёшдаги иш билан бандлар; А16 – 16 ёшдан юқори ёшдаги аҳоли. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади: ёлланиб ишлаётган, шу жумладан, ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида ёки уйда бажараётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан, вақтинчалик ишга эга бўлганлар; бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек, вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаганлар; ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган; ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар, ҳунармандлар, оилавий корхоналар иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни ўтаётган, шунингдек, муқобил хизматни ўтаётганлар; ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириб, нодавлат нотижорат ташкилотларда, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар1. Иш билан бандликнинг қуйидаги турлари мавжуд: Иш билан тўлиқ бандлик – меҳнатга қобилиятли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнатга энг кўп жалб этиш. Амалда бу ялпи бандлик бўлиб, бунда меҳнатга қобилиятли аҳолининг 90,0 – 92,0 фоизи (тўлиқ бандликда меҳнат қилишга муҳтожлар ва меҳнат қилишни хоҳловчилар) иш билан таъминланади, бу иш кучига талаб ва таклифининг мутаносиблигини англатади. Иш билан тўлиқ бўлмаган бандлик – бу иқтисодий фаол аҳолининг бир қисмигина ижтимоий фойдали меҳнат билан таъминланганлигини кўрсатади. Иш билан мавсумий бандлик – бу меҳнатга қобилиятли аҳолини табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти билан (одатда муайян мавсумларда) ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш ҳисобланади. Иш билан яширин бандлик – бу ҳолда пул тўламайдиган узоқ муддатли таътилда бўлганлар норасмий равишда (иш билан банд сифатида расман рўйхатга олинмасдан) турли савдо-сотиқ, аҳолига хизмат кўрсатиш билан машғул бўлишларини англатади. Иш билан даврий бандлик – бу муайян муддатда меҳнат фаолияти билан машғул бўлиш, муайян муддатда дам олишни билдиради. Иш билан бандликнинг бу тури асосан нефть, газ саноати, балиқчилик тармоқларида вахта усулида ишловчиларни назарда тутади. Иш билан самарали бандлик – бу аҳолининг иш билан бандликка эҳтиёжининг мавжуд иш ўринларига мувофиқ келишининг сифат хусусияти бўлиб, иқтисодий нуқтаи назардан меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни, ижтимоий жиҳатдан меҳнат фаолиятининг инсон манфаатларига мувофиқ келишини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, 2019 йилда мамлакатда меҳнат ресурслари сони 19 007,8 минг кишига етган. Уларнинг 5 712,1 минг нафари расмий секторда иш билан банд бўлган. Норасмий секторда иш билан банд бўлганлар сони (меҳнат мигрантларини ҳисобга олмаганда) 5 368,3 минг кишини ташкил этган. 2019 йилда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли сонининг камайиши кузатилган. Жумладан, ишлашни хоҳламаётганлар ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар 73,9 мингга ёки 9,6 фоизга камайган, бу эса аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ортганлигини билдиради. Шу билан бирга мамлакатимиздан ташқарига ишга кетганлар сони 2 460,2 минг кишини ташкил этган (11-расм). 2019 йилда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 773 452 фуқаро иш топиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилган (улар орасида 30 ёшгача бўлганлар сони 218 025 нафарни ташкил этган). Мурожаатчиларнинг 356 897 нафари иш билантаъминланди, 263 230 киши жамоат ишларига, 36 750 нафар фуқаро касбга ўқитишга йўналтирилган. 57 874 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланган. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling