расм. Ўзбекистонда иш билан бандлик ва ташқи меҳнат миграцияси (2020 йил 1 январгача, минг киши).
Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан ишга олган ишсиз фуқароларнинг касбий малакасини ошираётган иш берувчиларга, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларга, шахсий томорқаларини ривожлантираётган фуқароларга, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ишга олган корхоналарга 12,2 млрд сўм миқдорда беғараз ёрдам (субсидиялар) ажратилган, натижада 12,9 минг нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
39,1 мингдан ортиқ ўз-ўзини банд қилиб, уй шароитида ишлаётган фуқароларга (беморлар ва кексаларга қараб туриш, уй ишларини бажариш, мебель таъмирлаш, сантехника ва электромонтаж ишлари, автомобилларни таъмирлаш ва ювиш, репетиторлик қилиш ва ҳоказо фаолият турлари бўйича) меҳнат стажини ҳисоблаш ва пенсия олиш ҳуқуқини бераётган вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган.
Меҳнат бозори – иш кучи такрор юзага келишининг барча босқичларида: унинг шакллантирилиши (ижтимоий-демографик жиҳат, янги иш кучи пайдо бўлиши), айирбошланиши (сотиб олиш– сотиш амалга оширилиши), тақсимланиши (иш кучининг ижтимоий, касбий ва ҳудудий кўчиши орқали тақсимланиши) ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими ҳисобланади.
Меҳнат бозорининг механизмлари иш берувчилар ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўзаро муносабатлари ҳамда манфаатларини тартибга солишга хизмат қилади. Улар қуйидаги унсурлардан иборат:
меҳнатга (иш кучига) талаб;
меҳнат (иш кучи) таклифи;
меҳнат (иш кучи) баҳоси;
рақобат.
Меҳнатга (иш кучига) талаб — иш берувчилар меҳнат бозоридаги нархга меҳнат (иш кучи) хизматини харид қилишга тайёрликларидир.
Меҳнат (иш кучи) хизматининг нархи — иш ҳақи.
Меҳнат (иш кучи) таклифи — иш ҳақи ҳисобига таклиф этиладиган меҳнат (иш кучи) хизмати ҳажми саналади
Меҳнат бозорининг инфратузилмаси иш билан бандликка кўмаклашувчи, аҳолини касбга йўналтирувчи, касбий тайёргарлик ва ходимларни қайта тайёрлаш институтлари (давлат ва бошқарув органлари, биржалар, жамғармалар, касбий тайёргарлик ва малака ошириш марказлари) ва ҳоказолардан иборатдир.
Меҳнат бозори ўзининг субъектлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, конъюнктураси ва инфратузилмасини қамраб олади (12- расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |