Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
m =2 бўлганида хиралик омилининг қийматлари кенг чегарада ўзгаради ва ҳаво массасининг турига боғлиқ . Экваториал денгиз ҳавосининг шаффофлиги энг кичик, шунинг учун – Т=4,6, тропик денгиз ҳавосида – Т=3,6, тропик континентал ҳавода – Т=3,49, ўрта кенгликлар континентал ҳавосида – Т=3,09, денгиз ҳавосида – Т=2,66, арктик континентал ҳавода – Т=2,45. Арктик ҳаводаги хиралик омилининг энг катта қиймати 1,91 га тенг. Хиралик омили яхши ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эга .
Интеграл шаффофликни ҳисоблаш учун яна бир характеристика – келтирилган шаффофлик кўрсатикичи қўлланилади: P a = J 0 J m= 2 J0 (5.28) Физикавий моҳиятига кўра у қуёш нурининг оптик массаси m=2 бўлган атмосферадан ўтишида қуёш радиациясининг атмосфера кучсизлантирган улушини кўрсатади . Қуёш радиациясининг умумий кучсизланиши идеал атмосфера (Pi), сув буғи (Pаb) ва атмосфера аэрозолида (Paа) кучсизланишларидан иборат бўлади: Pа =Pi +Pаb +Paа (5.29) m=2 бўлганда денгиз сатҳи яқинида идеал атмосферада қуёш радиациясининг кучсизланиши 1,13 кВт/м2 га тенг бўлиб, кучсизланиш кўрсаткичлари бирликларида 0,17 (17%) ни ташкил этади . Кучсизланиш кўрсаткичи ҳаво массасининг хусусиятларига боғлиқ . Қишда ўрта кенгликлар Сибир ҳавосида Pа 0,22-0,25, ёзда тропик ҳаво массасида 0,55-0,60 ни ташкил этади . 5.6. Қуёш радиациясининг турлари Ер сиртига қуёш радиацияси тўғри ва сочилган ҳолда етиб келади . Тўғри Kуёш радиацияси деб бевосита Қуёшдан параллел нурлар оқими кўринишда кузатиш жойигача етиб келган радиацияга айтилади . Қуёш нурларига перпендикуляр юзага J ва горизонтал юзага J , тушаётган Қуёш радиациясини ўлчашади . Қуёш радиациясининг иккала тури ҳам Қуёш доимийсига, Қуёшнинг горизонтдан баландлигига h由 , географик кенгликка, Қуёш оғишига, атмосферанинг физикавий ҳолатига боғлиқ. Санаб ўтилган омилларнинг таъсири J ва J , оқимларнинг кенг чегараларда ўзгаришига олиб келади . Булутсиз атмосферада тўғри қуёш радиацияси максимуми тушга яқин соатларга тўғри келадиган оддий суткалик ўзгаришга эга . Қитъаларда тушдан олдин ва тушдан кейинги соатларда тўғри қуёш радиацияси суткалик ўзгаришида атмосфера шаффофлигининг фарқлари билан изоҳланувчи ассиметрия тез-тез кузатилади . Ёзда тушдан кейин атмосфера хирароқ бўлади . Қишда, эрталабки соатларда пайдо бўладиган инверсия қатламларининг таъсирида тескари ҳолат кузатилиши мумкин . Атмосферанинг хиралиги қуёш радиациясининг келишига кучли таъсир кўрсатади . 5.1-жадвалда турли кенгликларда жойлашган пунктлар учун перпендикуляр юзага келган J тўғри қуёш радиациясининг максимал қийматлари келтирилган . 5.1-жадвал Jmax максимал қийматлари (кВт/м2) а) денгиз сатҳидан 500 м дан пастроқда жойлашган пунктлар
б) тоғли ҳудудулар
Станциялар турли кенгликларда жойлашганлигига қарамай, Jmax қийматларидаги фарқ катта эмас . Диксон оролида Jmax жануброқда жойлашган станциялардагидан катта . Бу қуйи кенгликларда атмосфера ҳавоси кўпроқ сув буғи ва аралашмаларга эга бўлиши билан изоҳланади . Тўғри қуёш радиацияси оқимига радиациянинг сув буғларида ютилиши жараёнларининг таъсири қуйидаги жадвалда кўрсатилган: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling