Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
B
А 0 = а T 4 , (5.33) бу ерда а – атмосферанинг нурланиш қобилиятини характерловчи кўрсаткич (а<1) бўлиб, сув буғи миқдори, булутлар миқдори ва баландлигига боғлиқ, Т – ҳаво ҳарорати (одатда 2 м баландликда). Д .Брентнинг қуйидаги эмпирик формуласи энг кенг қўлланилади: BА = а T04 ( а1 + b1 (5.34) б учрашма нурланиш ортади, чунки нурлайди . Ўрта кенгликлардаги ўртача жадаллиги 0,21-0,28 кВт/м 2, у ерда a=0,526, b=0,065, е – сув буғининг парциал босими (гПа). Булутлиликнинг кўпайиши билан булутларнинг ўзи энергияни кучли текисликларда учрашма нурланишнинг Ер нурланишини ютадиган ва учрашма нурланишни нурлайдиган атмосферадаги газ – сув буғидир . У 5,5-7,0 мкм ва 17 мкм дан узунроқ спектрал диапазонларда инфрақизил радиацияни кучли ютади . 8,5-12 мкм тўлқинлар диапазонида сув буғи инфрақизил радиацияни деярли ютмайди . Бу тўлқин узунликлар диапазони атмосферанинг шаффоф ойнаси деб аталади ва бу “ойна”дан ер сирти нурланиши космик фазога чиқиб кетади . Сув буғидан ташқари инфрақизил радиация оқимига карбонат ангидрид ва озон таъсир кўрсатади . Учрашма нурланиш атмосферанинг қуйи қатламларидаги намлик ва ҳароратга кучли боғлиқ . Учрашма нурланиш ер сирти нурланиши каби яққол ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эга эмас . Ер сирти нурланиши ва атмосферанинг учрашма нурланиши орасидаги фарқ эффектив нурланиш деб аталади: Вe= В0 - 6ВА , (5.35) бу ерда 6ВА- атмосферанинг учрашма нурланиши . Атмосферанинг учрашма нурланиши одатда ер сирти нурланишидан кичик бўлади, шу сабабли Вe>0, яъни эффектив нурланиш ер сирти йўқотган исиқликни ифодалайди . Камдан-кам ҳоллардагина атмосферанинг қуйи қатламларида ҳароратнинг кучли инверсияси ва намликнинг катта қийматлари кузатилса, Вe<0 бўлади ва ер сирти атмосферадан иссиқлик олади . Эффектив нурланиш ер сиртининг ҳарорат режимига катта таъсир кўрсатади, қор эришида, туманлар ва радиацион совишлар ҳосил бўлишида катта рол ўйнайди . Эффектив нурланиш атмосферадаги сув буғи миқдорига ва булутлиликка боғлиқ . Сув буғининг миқдори ва булутлилик ортиши билан эффектив нурланиш камаяди, чунки атмосферанинг учрашма нурланиши ортади . Ўрта ҳисобда ўрта кенгликларда ер сирти йиғинди радиациянинг ютилишидан ҳосил бўлган иссиқликнинг таҳминан ярмини эффектив нурланиш орқали йўқотади . Эффектив нурланишнинг йиллик ўзгариши булутсиз атмосферада ва жанубийроқ кенгликларда яққол ифодаланган бўлади (5.2-жадвал). 0> Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling