Ўзбекистон республикаси олий


Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашъёлар


Download 1.14 Mb.
bet21/26
Sana10.11.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1764812
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Қурилиш ғишти

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашъёлар Тупроқли ғишт ва керамик тошлар ишлаб чиқаришда хом-ашъё ларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
Тупроқ жинслари - табиатда зич, сочма, қовушқоқ ҳолатда учрайди, уларни енгил эрувчан тупроқлар дейилади.
Тупроқлар бирламчи (эллювиал), яъни хосил бўлган жойида қолган тупроқлар ва иккиламчи, яъни сув билан ва шамол таъсирида янги жойга келган тупроқларга бўлинади.
Иккиламчи тупрокларнинг учта асосий тури мавжуд:
Делювиал тупроқлар - бу тупроқлар ёмгир ва қор сувлари билан кўчган тупроқлар. Қоидага кўра, бу тупроқлар ўзларини хосил бўлган жойларидан унча узоққа кўчмаган, қатламли тузилишга эга бўлган, таркиби бир хил бўлмаган ва майда қўшимчалар билан ифлослангандир.
Музли тупроқлар музларнинг харакатланиши натижасида хосил булади.
Йирик ва майда тошли қўшимчалар билан ифлосланган.
Соз тупроқлар шамол ёрдамида келган бир хил таркибли, ғовакли тузилишли ва юқори чангланган тупроқлар.
Соз тупроқларда чангли фракция кремнезем, кальций карбонат, темир оксиддан иборат. Соз тупроқлар микроструктураси унинг гранулометрик ва кимёвий-минералогик таркибига боғлиқ.
Қурилиш керамикасида тупроқли хом-ашё тоза холда кам ишлатилади, кўпинча тупроқ билан бирга турли қўшимча материаллар ишлатилади.
Қўшимчалар:
тошсимон- қум, шамот ва бошқа ёнмайдиган қўшимчалар, тошсимон ва ёнувчи
- ёғоч қипиқлари кўмир шлаклари.
Бойитувчи пластификатор қўшимчалар, юқори қовушқоқликка эга бўлган ёғли ва бентонит тупроқлар.
Шунингдек қўшимчалар қуйидагиларга бўлинадилар;
Массанинг қовушқоқлик хоссаларини яхшилаш учун (юқори қовушқоқликка эга тупроқ, сирт актив моддалар);
Куйдириш шароитини яхшилаш учун (ИЭС кули, шлаклар, кўмир); Қуритиш хусусиятларини яхшилаш учун (шамот, кум, дегидратланган тупроқ, ёғоч кипиғи).
Мустахкамлик ва совуққа чидамлиликни ошириш учун (шиша синиғи, пирит огаркаси, темир рудаси).
Буюм рангини яхшиловчи, табиий қўшимчаларнинг салбий таъсирини нейтралловчи махсус қўшимчалар (буёқлар, суюқ шиша ва бошқалар киради).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling