Ўзбекистон республикаси олий ва орта махсус талим вазирлиги


Бўз тупроқлар классификацияси


Download 1.32 Mb.
bet4/7
Sana31.03.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1313249
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ўқув амалиёти Тупрок ва агрокимё

Бўз тупроқлар классификацияси. Бўз тупроқлар типи учта типчага: оч тусли бўз тупроқлар, типик бўз тупроқлар ва тўқ тусли бўз тупроқларга ажратилади. Оч тусли бўз тупроқлар зонанинг анча қуруқ (арид) минтақасида тарқалган типча бўлиб, бўз тупроқ зонасининг чўл зонаси билан туташган қуйи қисмида, одатда денгиз сатҳидан 300-400 дан 500-600 м гача бўлган баландликларда жойлашган.
Оч тусли бўз тупроқлар тоғ тизмалари қияликларининг қуйи қисмларида, тоғ этагидаги қия текисликлар ва қир адирларда қоратоғ тизмаларининг ёнбағирларида, Мирзачўл ва +арши чўлларида, Фарғона чўкмасида, Зарафшон водийсининг Ўрта қисмларида, Сурхондарё ҳавзаси ва бошқа ҳудудларда тарқалган. Оч тусли бўз тупроқларда гумуснинг камлиги сабабли, унинг морфологик тузилишидаги генетик горизонтларнинг унча яхши ажралиб турмаслиги ва умуман барча қатламларнинг яхши ифодаланмаганлиги.
Типик бўз тупроқлар зонанинг ўрта минтақасини шунингдек, тоғолди текисликларининг қир-адирлари, паст тоғларнинг анча баланд қисмида тарқалган. Типик бўз тупроқларнинг юқори чегараси денгиз сатҳидан 700-1000 (1200м) гача баландликда жойлашган.
Тўқ тусли бўз тупроқлар зонанинг энг юқори минтақасини ташкил этиб, баланд тоғ қияликлари ва паст тоғларда, дарё водийларининг тоғ оралиқларидаги текисликларида денгиз сатҳидан 700-1000 м дан 1400-1600 м гача бўлган баландликларда тарқалган. Тўқ тусли бўз тупроқлар яхши ифодаланган гумусли профилга эга. Гумусли горизонт қалинлиги 80 см дан ортиқ бўлади.
Ўтлоқ-бўз тупроқлар сизот сувлари 2,5-5 м чуқурликда бўлган ва нисбатан камроқ намланиб турадиган шароитда шаклланади. Ўтлоқ-бўз тупроқлари автоморф бўз тупроқлардан ўзининг айрим хусусиятлари жумладан, моддалар биологик айланишининг кучлироқ бўлиши, гумусли қатламининг қалинлиги ва чириндининг анча кўплиги билан фарқланади. Ўтлоқ-бўз тупроқларнинг аксарият майдони суғорилиб, деҳқончиликда фойдаланилади. Ўтлоқ-бўз тупроқлари 2 типчага ўтлоқсимон бўз тупроқ-сизот сувлари барқарор (3,5-5 м) бўлмайдиган шароитда учрайди ва 2 м дан пастда глейланиш аломати ифодаланган; Ў т л о қ - б ў з т у п р о қ л а р сизот сувлари 2,5-3,5 м да анча барқарор бўлган шароитда ҳосил бўлади. Унда гумус кўпроқ, глейланиш белгилари 1 м чуқурликдан бошланади. Улар оддий шўрҳоксимон ва шағалли (галечник) каби авлодларга бўлинади. Суғориш натижасида ўзгарган ўтлоқ-бўз тупроқлар алоҳида типга – суғориладиган ўтлоқ-бўз тупроқларга ажратилади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling