Ўзбекистон республикаси олий ва орта махсус талим вазирлиги
Download 1.32 Mb.
|
ўқув амалиёти Тупрок ва агрокимё
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усимлик уруғлари намунаси билан танишиш
- Фойдаланилган адабиётлар
Керакли жихозлар: улчов колбалари, конуссимон колба, пипетка, тарози.
Керакли реактивлар: аммоний корбонатниг 1% эритмаси, молибден реакти- ви, калай хлориднинг 2,5%ли эритмаси, Р20 5 намуна эритмаси. Бу жой кишлок хужалиги ва инновацион ишланмалар маркази болиб у ерда пахтачилик, галлачилик, усимликшунослик, сабзавот-полизчилик ва картошкачилик, мевачилик ва узумчилик, чорвачилик, к/х ни механизациялаш ва электрлаштириш, усимликларни касаллик ва зараркунандалардан химоя килиш, баликчилик шу сохаларни ривожлантиришга этибор қаратилган. Усимлик уруғлари намунаси билан танишиш Уруғлардан намуна олиш - тозаланган, қуритилган, оғирлиги ўлчанган, паспорти ва этикеткасига эга бўлган уруғлик партиясидан олинади. Олинган ўртача намуна шу партиядаги уруғларни ўзида тўлиқ акс эттириши лозим. Текшириладиган уруғ партиясидан намуналар уруғларни касалликлар ҳамда зараркунандалар билан зарарланганлиги, тозалиги, 1000 дона уруғ вазни, униб чиқиш қуввати, яшовчанлигини, намлигини аниқлаш мақсадида олинади. Уруғлардан намуна техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда бўйича олинади. Уруғлардан намуна олишда мавжуд уруғ партияси вазнининг 5% гача олиниши мумкин. Бу кўрсаткич қимматбаҳо ва ноёб турдаги дарахт уруғларида камайтирилади. Майда шиша идишларда, пластмасса ва бидонли идишлар учун И.В.Василев, Е.С.Любич томонидан ишланган шуплар мавжуд (1-расм). Траншеялардан намуна олиш учун Харикин томонидан ишлаб чиқилган шуп орқали ±15 та жойидан трашея устки қатлами очилади ва намуналар олинади. Ушбу шуплар ёрдамида ҳар қандай траншея структурасига деярли зарар етказмай намуна олиш мумкин. Траншеядан уруғ олиш учун аввало намуна олинадиган жойлардаги қаттиқ қатламлар очилади (±15). Шуп шу жойлардан траншея тубигача суқилади. Сўнгра шупнинг юқори дастаси билан соат стрелкасига нисбатан тескари томонга 4 марта айлантирилади. Бунда шуп уруғларни қум билан бирга олади ва уруғ олиш жойлари ёпилади. Шундай усул билан траншеяларга зарар етказмасдан уруғ олиш мумкин. Барча олинган уруғлар яхшилаб кўздан кечирилади. Агар уруғлар бир-биридан катта фарқ қилмаса, улардан ўртача намуна олинади. Ўртача намуна олиш учун уруғлар текис жойга тўкилади, яхшилаб аралаштирилади ва квадратшаклига келтирилади, бунда уруғларнинг қалинлиги майда уруғларда 3 см, йирик уруғларда 10 см дан ошмаслиги керак. Хоч бўлиш усулида икки учбурчак шаклидаги уруғлар бир-бирига қўшилади ва яна хоч шаклида иккинчи намуна олинади. Ўртача намуна учун қопчалар тоза газмолдан бўлиши керак. Шиша идишлар ҳам қуруқ ва тоза бўлиши керак. Икки ҳолатда ҳам улар дезинфикцияланган бўлиши шарт. Уруғлар қопчаларда белгиланган этикеткалар билан бирга солинади. Шиша идишларга эса тўлгунча уруғ солинади, устидан пробка қўйиб оғзи ёпилади, сўнгра қопқоқ устига яна этикетка қўйилади.Уруғ сифатини аниқлаш. Уруғ сифати-бу олинган соғлом уруғларнинг муртак ва эндоспермасининг ранги характери бўйича анализ учун олинган уруғларга фоизлардаги нисбатидир. Уруғларни ўсиш қуввати ва яшовчанлиги аниқланмаган ва униб чиқиш даври узоқ бўлган дарахт ва бута уруғлари сифати аниқланади. Уруғ сифатини аниқлаш уруғларни кесиш орқали аниқланади. Уруғ кондлари ушбу усул билан 93 турдаги дарахт ва бута турларини бўйича аниқлайдилар. Хўжаликнинг ички имкониятидан экиш учун уруғлар сифатини аниқлаш барча дарахт ва бута турлари учун кесиш орқали аниқлаш мумкин. Бироқ уруғларни сифатни аниқлаш Марказ томонидан ишлаб чиқилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат (жадвал) бўйича амалга оширилса мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Барча ҳолларда уруғлар сифатини аниқлашда кесиш усулидан олдин уруғлар намли муҳитда (қум, опилка-қипиқ, торф заррачалари) 20-30 кун давомида 20 градусда сақланади. Бу муддатда уруғларнинг намли муҳитида намнинг қуриб қолиши ёки намликнинг ортиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Уруғларни яшовчанлигини йод орқали аниқлаш: Бу усул асосан уруғ муртаки крахмал қисмини йод билан бўяш орқали аниқлашдир. Бу усул 1939 йилда Кузнецова М.С. томонидан ишлаб чиқилган бўлиб бунда қрим қарағайи, оддий қарағай, оддий қорақарағай, сибир тилоғочида қўлланилган. Йодли эритмани тайёрлаш учун 100 см3 дистирланган ёки қайнатилган сувга 1,3 г калий йодид ёки 0,3 г кристал ҳолидаги йод солинади. Уруғлар муртаги яшовчанлигини тетразол (2,3,5-трифенилтетразолиум-хлорид) орқали аниқлаш: Бунда уруғ муртагига тетразол таъсир эттирилганда муртакнинг тирик ҳужайралари қизил ёки малина рангига киради. Ўлик ҳужайралар эса рангсиз ҳолда қолади. техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бўйича тетразол орқали дарахт турлари уруғларининг яшовчанлиги аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Ушбу усулни қўллашда 0,5% ли тетразол эритмасидан (5 г 1 л сувга) фойдаланилади. Ушбу усулда уруғ муртаклари қоронғида 24 соат 30 оС ҳароратда сақланади. Кучсиз рангланганда ушбу усулни 48 соатгача уй температурасида давом эттириш мумкин. Қуйидаги расмда ўткир баргли заранг уруғлари муртакини яшовчанлиги кўрсатилган. ХУЛОСА Амалиёт даврида биз шуни ургандикки бўз тупроқларнинг рельефи ва тупроқ пайдо қилувчи она жинслари, бўз тупроқларнинг генезиси ва морфологик тузилиши, бўз тупроқлар классификацияси, оч тусли бўз тупроқлар, типик бўз тупроқлар, тўқ тусли бўз тупроқлар, ўтлоқ-бўз тупроқлар, суғориладиган бўз тупроқлар, бўз тупроқларнинг таркиби ва хоссаларини ургандик ва ундан ташқари типик бўз турпроқларнинг морфологик белгиларини кесма қазиб ўрганиш ва қатламларга ажратишни ўргандик далада чукур казиш учун хамма талабга жавоб берадиган жой танладик, узунлиги 150-200 см, кенглиги 60-80 см, чукурлиги 100-150 см килиб тугри туртбурчак шаклида казидик. Чукурнинг куёшга караган девори тик ва силлик, унга карама-карши томони эса зинапоя килиб казилди. Чукурнинг деворини, куёшга каратиб казидик. Бундай чукурда тупрок каватлари бир-биридан осон ажратилди, шунингдек янги яралмаларнинг, усимлик ва хайвонот изларининг жойланиши ва нами аник куринади. Бунинг учун чукурнинг деворига тупрок тушмаслигини хисобга олиб. Чунки, чукурнинг бу томонидан тупрокнинг генетик катламлари, морфологик белгилари аникланиб, тупрок намуналар олинди. Кейиин хажм оғирлигини аниқладик Узбекистоннинг сугориладиган буз тупроклар хайдалма катламининг зичлиги кийматини Э.Ф.Морозованинг маълумотлари асосида (1969й.) куйидагича бахолаш мумкин: 1,0-1,3 г/см3 –энг макбул (оптимал); 1,3-1,4 г/см3 –яхши; 1,4-1,5 г/см3 -коникарли; 1,5-1,6 г/см3- коникарсиз; Бизнинг натижаларимиз: 0-10 = 1,6 10-20 = 1,6 20-30 = 1,5 30-40 = 1,4 40-50 = 1,5 50-60 = 1,3 Тупроқ таркибидаги харакатдан алмашувчан фосфорни мачигини протасов усулида аниқлашни хам тажриба килиб кўрганимизда1.Технокимёвий тарозида 1 мм ли элакчада эланган тупрокдан 5 гр тортиб Олиб хажми 200-250 мл булган конуссимон колбага солинади (агар тупрок энди олинган янги намуна холида булса ундан эланмай тортилма олинади) ва Унинг устига аммоний карбонатнинг 1 % ли эритмасидан 100 мл куйилиб 5 минут чайкатилади ва 1,5-3 соат тиндириш учун колдирилади. Ёрдамида 5 мл олиб, пробиркага солинади ва устига 2 мл молибден эритмасидан куйилади. Хуллас шу тарзда давом этади ва охирида эса Бундай усулда тайёрланган намуна эритманинг 1 мл да 0,005 мг Р20 5 булади. Усимлик уруғлари намунаси билан танишишиб хам чиқтик қисқача тушунтириб ўтаман Уруғлардан намуна олиш - тозаланган, қуритилган, оғирлиги ўлчанган, паспорти ва этикеткасига эга бўлган уруғлик партиясидан олинади. Олинган ўртача намуна шу партиядаги уруғларни ўзида тўлиқ акс эттириши лозим. Текшириладиган уруғ партиясидан намуналар уруғларни касалликлар ҳамда зараркунандалар билан зарарланганлиги, тозалиги, 1000 дона уруғ вазни, униб чиқиш қуввати, яшовчанлигини, намлигини аниқлаш мақсадида олинади. Уруғлардан намуна техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда бўйича олинади. Уруғлардан намуна олишда мавжуд уруғ партияси вазнининг 5% гача олиниши мумкин. Бу кўрсаткич қимматбаҳо ва ноёб турдаги дарахт уруғларида камайтирилади. Фойдаланилган адабиётлар Бобохўжаев И., Узоқов П. <<Тупроқшунослик>>, Мехнат, T. 1995 Холиқов Ш., Узоқов П., Бобохўжаев И., -<<Тупроқшунослик>>, Мехнат, T. 2010 Бобохўжаев И., Узоқов П.,”Тупроқнинг таркиби хоссалари ва анализи”(тупроқшуносликдан амалий қўлланма) ,Тошкент “Мехнат”1990 Турсунов Л.”Тупроқ физеологияси” , “Мехнат”нашриёти …T.1998 Раимбаева Г.”Тупроқни далада ўрганиш”2014-йил Тош ДАУ тахририяти. Мусаев Б.C “Агракимё” T:<<Шарқ>> матбаа-акциядорлиг компанияси, 2001. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling