Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети


Download 308.5 Kb.
bet1/4
Sana08.05.2023
Hajmi308.5 Kb.
#1442184
  1   2   3   4
Bog'liq
Gulomov G\' Amaliyot Hisosboti


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ ИҚТИСОДИЁТ (ТАРМОҚЛАР ВА СОХАЛАР БЎЙИЧА) ЙЎНАЛИШИ
4 курс С19.141 Гурух талабаси


Ғуломов Ғанишер Солиевичнинг
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ
ХИСОБОТИ
КИРИШ

Иқтисодий ривожланишининг ҳозирги шароитида иқтисодий тамойил ва норматив қонунчиликка амал қилиб, фаолият кўрсатаётган банк тизими иқтисодиётни ривожлантиришга ва миллий валютани барқарорлашувига олиб келади. Банк фаолиятининг барқарорлиги, унинг рақобатбардошлилиги ва истиқболлари кўп жиҳатдан ўтган даврда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни аниқлашга боғлиқ. Албатта, банк бошқаруви самарадорлиги ва иқтисодий тамойилларга амал қилиши қанча юқори бўлса, у шунчалик кўп фойда кўради ва натижада барқарор молиявий институтга айланади. Шунинг учун бошқарув самарадорлигини ошириш ҳар қандай ижтимоий ривожланиш даражасида ҳар бир давлатда муҳим вазифа ҳисобланади. Молиявий институт сифатида банк фаолияти ликвидлилик ҳолатини сақлаб, рискларни камайтириб қўйилма эгалари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини сақлаган ҳолда юқори даромад олишга боғлиқ.


Ҳар бир давлат ўз худудидаги банклар барқарорлигига алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг замонавий ривожланиш босқичида банк бошқаруви самарадорлиги масаласи ўзгача маъно касб этади ва бу ташқи банк аудити орқали амалга оширилади. Маълумки мулк шаклидан катъий назар хўжалик юритувчи субъектлар мустақил аудиторлик фирмалари хулосаси ва маслаҳатига мухтождир. Бу ҳолат эса, хўжалик бошқарувида замонавий аудитни қўллаш орқали амалга оширилади. Мамлакатимизда йилдан йилга бу соҳада қонунчилик ривожланиб, такомиллашиб бормоқда.
Республикада халқаро талабларга асосланган бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг миллий стандартлари қабул қилинмокда. Бу молиявий ҳисоботдан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рахбарлари ва мулкдорларига уларнинг фаолияти давомида тўғри ва ўринли қарор қабул қилиш имконини бермокда. Аммо мамлакатимизда бу соҳани халқаро соҳага кўтариш учун кўп ишлар қилиниши лозим.
Чуқур иқтисодий ўзгаришларни юзага келтирувчи миллий банк секторини барқарорлаштириш мақсадида охирги йилларда бир қатор ҳуқуқий норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Аммо тижорат банклари ва банк тизими кўрсаткичларини сифатли акс эттирадиган аудиторлик фаолиятининг назарий ва амалий асослари, аудитни ташкил этиш ва аудит методологиясига боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ бартараф қилинмаган, шунингдек, тижорат банкларида аудиторлик хизматини кўрсатиш бозоридаги рақобат жуда кам ривожланган, аудитнинг миллий базаси жуда аста-секинлик билан ривожланмокда. Ушбу магистрлик диссертацияси юқоридаги долзарб мавзуни ўрганишга қаратилган.
Тижорат банкларида аудиторлик текширувлари ташкил этилишининг асосларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикасида банк аудитининг муаммоларини таҳлил қилиш ва аудиторлик текширувлари ўтказилишини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш амалиетнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадқиқотнинг вазифалари:
-банк аудитининг назарий асосларини ва моҳиятини ўрганиш;
-ташқи аудит тизимининг моҳияти ва унинг банклар фаолиятини такомиллаштиришдаги объектив зарурлигини тадқиқ этиш;
-банк аудитининг республикамиздаги меъёрий-ҳуқуқий базасини таҳлил қилиш;
-кредит операциялари бўйича банк аудитининг услубиётини ва уни ташкил этишнинг тартибини ўрганиш;
-банк аудитининг услубиятини ва банк аудитини ташкил этиш бўйича ҳорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
-тижорат банкларида аудит текширувини режалаштириш босқичида муҳимлик ва аудит рискини баҳолашнинг концептуал асослари ўрганиш;
-тижорат банкларининг ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самародорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, молиявий ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини тадқиқ этиш;
-бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республикамизда банк аудитини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.
-мамлакатимиз иқтисодиётида, жумладан банк тизимида аудиторлик текширувларининг аҳамияти ва вазифалари илмий асосланди;
-тижорат банкларининг ўз маблағлари, капитали ва активларини, банк мулки, банк муомалаларида аудиторлик текширувларини ўтказиш халқаро талаблари бўйича илмий тавсиялар қилинди;
-иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тижорат банкларида аудит технологиясининг масалалари, аудиторлик текширувини ўтказиш босқичлари ҳамда аудиторлик текширувини режалаштиришнинг услубий асослари ёритиб берилди;
-тижорат банкларида аудит текширувини режалаштириш босқичида муҳимлик ва аудит рискини баҳолашнинг концептуал асослари баён этилди;
-тижорат банклари кредит портфели структураси васифасини атрофлича таҳлил қилиш асосида уларнинг ҳозирги кунда мавжуд камчилик ва ютуқлари аниқланди;
-тижорат банкларида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳужжатлаштириш жараёнини тартибга солиш тизими ўрганилди;
-хорижий амалиётга таянган ҳолда банк фаолиятини объектив таҳлил қилиш учун аудиторларга керакли маълумотлар берувчи банкларнинг молиявий ҳисоботини ривожлантириш бўйича мавжуд усуллар ўрганилди ва уни банк тизимига кенгроқ жорий этиш тавсиялари берилди.
Бозор иқтисодиётида тижорат банклари молиявий-иқтисодий, ижтимоий мавқеи ҳамда мамлакат иқтисодиёти истиқболини белгилашда ҳал этувчи аҳамиятга эга. Буни айниқса, ҳисоб юритиш ва ҳисоботларнинг ўзига хослигида, назоратга нисбатан талаб ва ёндашувларда, улар фаолиятини белгилашда, банк бизнесининг тадбиркорлик фаолиятининг бошқа соҳаларидан сезиларли даражада фарқ қилишида ёрқин намоён бўлади.
Ҳозирги бозор алоқалари жадал ривожланаётган бир шароитда тижорат банклари мамлакат бўйлаб тармоқларини кундан кунга кенгайтираётган бир даврда, улар ўртасидаги ўзаро ракобат ҳам кучаймокда. Бу эса банклар ўртасидаги мижозлар, уларнинг депозитлари ва кредит ресурсларини жалб килиш учун курашни тобора кучайиб боришига сабаб бўлмокда. Бунда банк ишини яхши олиб бориш, таъсисчиларнинг ишончи, акциядорлар ва мижозларнинг такдири тижорат банкларида бошқарувнинг тўғри ташкил килиниши ва назоратнинг самарали йўлга қўйилганлигига боғлиқ бўлади.
Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солиш макродаражада Марказий банк томонидан амалга оширилади. Марказий банк банкларнинг фаолиятини тартибга солиш орқали мамлакат молия-банк тизимининг юқори даражадаги ликвидлилигини, банкларнинг тўловга қобиллигини таъминлайди ва бир вақтнинг ўзида узлуксиз фаолият кўрсатадиган тўлов тизимини яратиш орқали тижорат банкларининг мижозларини ҳимоя қилади.
Зеро, тижорат банклари мамлакатдаги капитални сафарбар қилиш ва кредитлар тақдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, бундай назоратнинг асосий мақсади аҳолини, шу билан бирга мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишдир.
“Ўзбекистонда банк тизими шаклланиши давридаёқ банк аудитини халқаро талабларга жавоб берадиган даражада ташкил этишга алоҳида эътибор берилди. Ҳозирги пайтда тижорат банклари авваламбор Марказий банк томонидан диққат билан назорат қилиб бориш объекти саналадики, бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунда ҳам ўз ифодасини топди. Қонуннинг 50-моддасида айтилганидек, Марказий банк банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради”1.
Банклар назоратини амалга оширишнинг сабаблари манфаатлар нуқтаи-назаридан келиб чиқади ва улар қуйидагилардан иборат:
Тижорат банклари мамлакат аҳолисининг жамғармасини асосий сақловчиси ҳисобланади. Банклар фаолиятини назорат қилиш мамлакат аҳолисини моддий зарар кўришдан сақлаш учун ташкил этилади. Чунки банкларнинг асосий мақсади даромад олишга қаратилган бўлиб, банк даромадлилиги унинг ликвидлиги билан тескари мутаносибликда бўлган ҳолда риск билан тўғри мутаносибликдадир. Бу эса баъзи ҳолларда банкларнинг инвестицион ва кредит портфелининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Банк мижозлари эса банк рўпара келаётган риск ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. Демак, банкнинг рискни қабул қилиш эҳтимолининг ошиши мамлакат аҳолисининг жамғармасининг жиддий зарар кўришига олиб келади.
Банк кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш амалиётлари қўлланилади. Хўжалик юритувчи субеъктлар ва индивидуал шахслар ўз фаолиятиларини ривожлантириш, турмуш фаравонликларини ошириш учун тижорат банкларининг турли хил кредитларидан фойдаланишади. Ушбу кредитлар кенг омма учун йўналтирилишини ҳамда банк хизматларининг нархини ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ҳукумат, банк назоратининг билвосита воситаси бўлган банклар ўртасидаги кучли рақобатни таъминлашга эришади.
Ҳукумат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали банк назоратини ташкил қилишга ҳаракат қилади. Банклар ҳукуматнинг фискал агенти бўлиш билан бирга уларнинг ўзлари ҳам мамлакат бюджетига солиқ тўловларини амалга оширишлари билан ҳукумат томонидан уларнинг юқори даромадлилиги қўллаб-қувватланади ва шу билан бирга, юқори даромадлилик паст даражадаги ликвидлиликни келтириб чиқариб, ўз навбатида юқори риск туфайли мамлакатда тизимли рискни келтириб чиқаради. Бу бутун иқтисодиётни инқирозга олиб келиши мумкин. Бундaн тaшқaри, бaнклaр бўш пул мaблaғлaрини жaлб eтиб, улaрни крeдитлaр учун йўнaлтириш билaн мaмлaкaтдaги иқтисoдий фaoлликни oшириб, ишсизлик дaрaжaсини кaмaйтирaди, шунингдек, мaмлaкaтдaги пул мaссaсигa билвoситa тaьсир eтиб, инфлaцияни кeлтириб чиқарaди. Шунинг учун ҳукумат самарали банк назоратини ташкил этишга ҳаракат қилади.
Банк акциядорлари ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам банк назорати ташкил этилади. Тижорат банклари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади. Банклар фаолияти эса жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Шунга кўра банклар фаолиятида доимо ликвидлилик риски, кредит риски ва тизимли риск яққол кўзга ташланиб туради. Банкларининг бош мақсади - юқори даражада фойда олишни таъминлаш, бу эса банкни юқори даромадли, айни вақтда, юқори рискли операцияларни (кредитлар бериш, қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш операциялари ва ҳ.к.) амалга оширишни тақозо этади. Пировард натижада банклар фаолиятида фойдалилик ва ликвидлилик категориялари ўртасидаги мураккаб, зиддиятли боғлиқликни юзага келтиради.
Банк тизими самарадорлигини ошириш банкларда ўзини-ўзи тартибга солувчи механизмларни йўлга қўйиш билан бирга, банк назорати тизимини янада такомиллаштиришни ҳам тақозо этади. Бунда банк назоратининг бош вазифаси - омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини таъминлаш мақсадида банк тизимидаги таваккалчилик даражасини тартибга солишдан иборатдир.2 Шунинг учун ҳам хар бир банкда банк аудит хизматлари мавжуддир.
Ўзбекистон банк тизимида аудитнинг таркиб топиши мислсиз тарихий ўзгариш бозор иқтисодиётига ўтиш билан изоҳланади. Чунки бозор иқтисодиётида тадбиркорлик субъекти ҳисобланган банкларни бошқариш вазифаси профессионал менежерлар қўлига ўтди, натижада банкнинг молиявий ҳолатини мустақил назорат қилишга эҳтиёж туғилди. Капиталларни жамлашда акциядорлаштириш, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши, корпоратив бошқарув тизимининг йўлга қўйилиши мустақил молиявий экспертиза натижалари ошкоралигини таъминлаш заруриятини туғдирди. Чунки, молиявий ҳисоботлар банк билан алоқада бўлган барчани -раҳбарлар, ходимлар, мижозлар, мулкдорлар, кредиторлар, инвесторлар, давлат ва ҳокимият органларини мустақил аудиторлар томонидан тасдиқланадиган ахборотлар қизиқтиради ва банклар билан ҳамкорлик қилиши учун ишонч уйғотади. Бинобарин, мамлакатимиз банкларида аудит турли гуруҳларнинг қизиқиш ва талабларига жавоб сифатида пайдо бўлди.
Тижорат банклари аудитини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади3.
Ўзбекистон Республикаси молиявий ва хўжалик операцияларига тегишли бўлган қонунларига ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан банк аудити банкларнинг фаолиятини конун ҳужжатларига мувофик аудиторлик текширувларни амалга ошириш учун лицензияга эга булган, махсус аудиторлар реестрига қўшилган аудиторлар томонидан хар йили текшириб турилиши лозим.
Аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқукий тусдаги шартнома тузган бўлган тақдирдагина, у аудиторлик текширувини ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Марказий банк аудиторлардан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига, шу жумладан, тартиб ва услубиётларига риоя этишларини талаб қилишга, шу билан бирга, улардан банк аудити билан боғлиқ ҳар қандай маълумотларни бевосита олишга ҳақли ҳисобланади.
Банк аудити –бу банк назоратининг ноидоравий шакли, аудитнинг бир кўриниши ҳисобланиб, ундан кўзланган асосий мақсад банкларнингмолиявий ҳисоботлари ва бошқа молиявий ахборотларнинг тўғрилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида банкнинг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотларини текшириш орқали уларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида барча фойдаланувчилар учун ахборот бериш ҳисобланади.
Шу билан бирга аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади. Шунингдек банклар конун хужжатларига мувофик ички аудиторлик дастурларини ишлаб чикаришлари ва амалга оширишлари ҳам шарт4.
Кредит ташкилотлари, жумладан тижорат банклари учун банк аудити қуйидаги қўшимча вазифаларни ҳам бажаради5:
-банкнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, активлар ва пассивларни баҳолаш;
-молиявий-хўжалик фаолият натижаларини башорат қилиш ва тижорат банкининг молиявий барқарорлигини, ликвидлилигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
-тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини жорий қилиш, тиклаш ва юритиш;
-молия, солиқ, банк иши ва бошқа хўжалик қонунчилиги масалалари бўйича маслахат бериш;
-банкнинг ходимларини ўқитиш;
-аудиторлик фирмасининг йўналиши бўйича бошқа профессионал хизматларни кўрсатиш.
Юқорида келтириб ўтилган масалаларнинг барчаси битта умумий йўналишга, яъни тижорат банкларининг ўз фаолияти натижаларини яхшилаши ва барқарор фаолият кўрсатишига ёрдам бериши лозим.
Банк аудитини қуйидаги белгилар бўйича чуқурлаштириш мумкин:
Аудитни ўтказиш усулига кўра, мажбурий аудит-хўжалик юритувчи субъектларнинг аудиторлик текширувидан ўтишини мажбурий тартибда қонунчилик билан мустаҳкамланиб қўйилиши.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига биноан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак6:
-акциядорлик жамиятлари;
-банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
-суғурта ташкилотлари;
-инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарув компаниялари;
-манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;
-маблағларининг хосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар томонидаи қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;
-устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.
Ташқи аудит Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига биноан тижорат банклари мустақил равишда аудиторлик фирмаларини шартнома асосида Марказий банкнинг республика ҳудудида банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун сертификатига эга бўлган аудиторлик фирмалари орасидан ўзлари танлашади. Йиллик молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш мақсадида, ҳар йиллик мажбурий аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилоти, тижорат банкининг муассислари (акциядорлари) томонидан уларнинг умумий йиғилишида тасдиқланиши лозим. Тасдиқланган аудиторлик фирмаси (аудитор) ҳақидаги маълумотларни тижорат банклари Марказий банкнинг жойлардаги муассасаларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг икки ойи ичида хабардор қилишлари керак.
Аудиторлар томонидан ҳисобланган кўрсаткичлар таҳлилий жадваллар кўринишида расмийлаштирилади ва банкда кредит рискларини бошқариш сифатини баҳолаш имконини беради. Хусусан, АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан 2022 йилда берилган кредитларнинг соҳалар бўйича тақсимланишини қуйидаги 1-расмдаги кўринишда тасвирлаш мумкин.


Download 308.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling