Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети
Download 308.5 Kb.
|
Gulomov G\' Amaliyot Hisosboti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манзили Раҳбар тавсиялари
- I. Умумий маълумотлар II. Мижозни рискини баҳолаш
- III. КАСБИЙ ХИЗМАТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ IV. ВАЗИФАНИНГ РИСК ДАРАЖАСИ V. ВАЗИФАНИ БАЖАРИШДА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
- Кредит йўқотишларига таъсир қилувчи омиллар
- 3-расм. Тижорат банкларида ички аудитнинг ўрни ва боғлиқлик шакллари 9
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кредит йўқотишларига таъсир қилувчи омиллар
Йиpик таpмоқланган филиаллаpга эга бўлган "Агро Банк" каби тижоpат банклаpида Маpказий банк, солик идораси, ҳукукни муҳофаза қилувчи оpганлаp томонидан текшиpув ўтказилганда чиқиб қолиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлаpни олдини олиш учун ўз фаолиятини аввалдан ички текшиpувини ташкил қилишига талаб пайдо бўлади. Шу сабабли юқоpида келтиpилган масалалаpни ҳал қилиш учун тижоpат банклаpида ихтисослашган текшиpув хизматлаpни ташкил қилинади. Бу вазифани назоpат-тафтиш ва аналитик функциялаpини амалга ошиpувчи ва банкнинг ташкилий бўлими ҳисобланган банкнинг ички аудит хизмати бажаpади. Ушбу ташкил етилган ички аудит фойдаланадиган маълумотлар асосида бухгалтерия ҳисобининг аҳволини яхшилаш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришда банк фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Қуйидаги 3-расмда ички аудитнинг ўзаро алоқалари кўрсатиб берилган: 3-расм. Тижорат банкларида ички аудитнинг ўрни ва боғлиқлик шакллари9 Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларида аудиторлик текширувларини такомиллаштиришда ички аудиторларнинг маслаҳатчи сифатидаги ролини кучайтириш лозим, чунки улар мазкур соҳа ва банкнинг фаолияти хусусиятлари ҳақида ташқи аудиторларга нисбатан тўлиқ маълумотга эга бўладилар. ХУЛОСА Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир соҳа, тармоқ каби банкларнинг ҳам ўз фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириб, такомиллаштириб боришлари талаб қилинади. Банклар айниқса бу борада иқтисодиётнинг қон томири сифатида мавжуд иқтисодий муносабатлар, тўлов тизими, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солиб туради. Бунда инвесторлар (банк таъсисчилари) бевосита тижорат банки фаолияти натижасида топилган фойдани ҳақиқатда адолатли тақсимланганлиги ҳамда фаолият доирасида ишончли ахборотлар билан таъминланаётганларига ишониши учун аввало тижорат банки аудитни амалга ошириши лозим. Бизнеснинг асосий йўналишларини оптималлаштириш учун махсус билим ва технологиялардан фойдаланиш зарур бўлганида тижорат банкининг ходимлари ўз малакалари билан ҳал қила олмайдиган муаммолар ҳам туғилади. Бу эса нормал ҳолатдир. Ҳатто дунёдаги йирик ва қудратли компаниялар ҳам бундай ҳолларда аудиторларнинг хизматларидан фойдаланишни маъқул кўришади. Ташкилот фаолиятининг натижаларидан жиддий ташвишга тушганида аудиторлар маъмурият томонидан таклиф қилинади. Бунда буюрмачининг реал муаммолари устида синчковлик билан ҳамда жуда аниқ ишлаш талаб қилинади. Банкларни аудит қилишда асосий вазифалардан бири молиявий фаолиятни ва бошқарув сифатини тўла таҳлил қилиш ҳисобланади. Ушбу диссертация иши натижасида куйидаги якуний хулосаларга келинди: -тижорат банкларининг бош мақсади - юқори даражада фойда олишни таъминлаш, бу эса банкни юқори даромадли, айни вақтда, юқори рискли операцияларни (кредитлар бериш, тижорат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш операциялари ва ҳ.к.) амалга оширишни тақозо этади. Буларнинг барчаси пировард натижада банклар фаолиятида фойдалилик ва ликвидлилик категориялари ўртасидаги мураккаб, зиддиятли боғлиқликни юзага келтиради. -банк аудити –бу банк назоратининг ноидоравий шакли, аудитнинг бир кўриниши ҳисобланиб, ундан кўзланган асосий мақсад банкларнинг молиявий ҳисоботлари ва бошқа молиявий ахборотларнинг тўғрилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида банкнинг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотларини текшириш орқали уларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида барча фойдаланувчилар учун ахборот бериш ҳисобланади. Шу билан бирга аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади. -банкларда аудитнинг ҳуқуқий асослари уни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда унинг натижаларини расмийлаштиришга асос бўладиган ёки ушбу жараёнларни амалга ошириш учун ҳуқуқ берадиган меъёрий ҳужжатлар мажмуасидан иборат. -аудиторлик текширувининг ҳажми деганда, ўтказилиши лозим бўлган аудиторлик муолажалари сони ва даражаси, тўлақонли аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик хулосаси тузиш учун зарур вақт сарфи ҳамда мутахассислар сони ва таркиби тушунилади. Юқоридаги хулосаларга асосланган ҳолда тадқиқот объекти ҳисобланган "Агро Банк" мисолида қуйидаги таклифларни келтиришимиз мумкин: Биринчидан, тижорат банки кредит портфели таркибини, капиталнинг етарлилигини, актив ва мажбуриятлар сифатини, ликвидлиликни таҳлил қилиш учун банк фаолиятида ҳар қандай ўзгаришларга жавоб берадиган услубни қўллаш лозим. Аудиторлик ташкилотлари банкларнинг ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида иқтисодиётдаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган база кўрсаткични аниқлаш, тижорат банклари фаолиятини қиёсий таҳлил қилишлари лозим. Чунки маълумотларнинг етарли даражада бўлмаслиги вақт давомида банк ҳолатидаги ўзгаришларини тўлиқ ўрганишга тўсқинлик қилади, чунки актив ва пассивлар молиявий хизматлар бозордаги тебранишларга қараб тез-тез ўзгариб туради; Иккинчидан, тижорат банклари аудитида аудиторлар тижорат банки учун энг даромадли актив: кредит ва лизинг операциялари бўлиб, бунинг аудитини ўтказиш ўта мураккаб ва синчковликни талаб қилади. Бунда асосан урғу кредит фоизларидан келадиган даромадлари бўйича таклиф қилинаётган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизларнинг ҳисобланиши, суд жараёнига ўтказилиши амалиётлари ҳамда балансдан ташқари ҳисобварақларда уларнинг акс эттирилиши тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштирилишини обдон текшириш; Учинчидан, кредитларни қайтариш графиги ҳамда унинг муддатли мажбуриятнома билан мослигини текшириш; Тўртинчидан, кредитлар бўйича ташқил қилиниши лозим бўлган резервлар ҳисобини тижорат банкининг харажатига тўғри олиб боришини назорат қилиш, зеро бу тижорат банкининг акциядорлари манфаатлари учун фойдалироқ бўлади. Бешинчидан, тижорат банкларида рискларни баҳолаш жараёни ҳар йили ўтказилиши лозим. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, баҳолаш натижалари ҳужжатлаштирилиб, ички аудитнинг стратегик режасига киритилиши керак. Аудит кутиладиган тадбиркорлик таваккалчилигини аниқлаш ва тижорат банкининг ривожланиш истиқболларини ечишга қаратилган прогноз характерга эга бўлиши лозим; Олтинчидан, ички аудиторларнинг маслаҳатчи сифатидаги ролини кучайтириш лозим, чунки улар банк соҳаси ва банкнинг фаолияти хусусиятлари бўйича тўлиқ маълумотга эга бўладилар; Еттинчидан, банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хусусиятларини мужассамлаштирган стандартни ишлаб чиқиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Ушбу махсус стандартлар банк аудити жараёнини тартибга солади. Мақсад ва вазифаларни белгиловчи қоидаларни ишлатиш ва қабул қилиш, фаолият билан қизиқувчилар ва фойдаланувчиларга тўғри йўналиш беради. Бу банк аудити жараёнининг кейинги ривожланиши ва риск даражасини минималлаштириш имконини беради. Бу қоидаларни қабул қилиш билан бирга тижорат банклари аудитининг услуб ва мақсадлари аниқланади. Саккизинчидан, халқаро тажрибага кўра, аудит жараёнини режалаштириш ва унинг дастурини тузишда молиявий ҳисоботлар тўғрисида тўлиқ маълумот етказиб бериш ва унинг аудиторлик назоратини объектив ва ишончли амалга ошириш имконини бериши керак. Шунингдек, халқаро аудит стандартлари асосида тижорат банкларида аудиторлик рискларини такомиллаштириш масаласини ечишда ахборотларга ишлов беришни автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш банкларда аудиторлик рискларини камайтиришга имкон беради. Шу нуқтаи назардан ушбу тартибда автоматлаштирилган усулда компъютер тизимини ташкил қилиш банклар фаолиятини аудит қилиш ва унинг натижаларини кўриш учун шароит яратади. Шу билан бирга, бугунги кунда ички назорат тизими банк рискларини минималлаштириш имконини беради ва унинг тўғри ташкил этилиши банк бошқарувчиларига ва аудиторларга текширув ўтказишда қулайлик яратади. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон банк тизимида хориж тажрибаларига асосланган ҳолда тижорат банкларининг ички ва ташқи аудити иш фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришда халқаро аудит стандартларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрдамиз. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, 1995 йил 26 апрель 2. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида»ги Қонуни, 1996 йил 25 апрель. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни(янги таҳрири). 2000й 26 май. 4. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Қонуни. – Т., 1996. 1Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, 1995 йил 26 апрель 2Ўзбекистон Республикаси банк тизими.Ф. М. Муллажонов ва бошқ. Ф.М. Муллажоновнинг умумий таҳрири остида. Тўлдирилган иккинчи нашри. Т.:О’zbekiston, 2011. -26 б. 3Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Республикада банк аудити тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24.07.1996 й.ПФ-1500-сон Фармони. 4Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида»ги Қонуни, 1996 йил 25 апрель. 6 Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни(янги таҳрири). 2000й 26 май. 7Муаллиф томонидан тайёрланган 8Муаллиф томонидан тайёрланган 9Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган Download 308.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling