Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш


Download 1.21 Mb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.21 Mb.
#1059483
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Axmedov H.I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ


«Архитектуравий лойихалаш » кафедраси
АРХИТЕКТУРА
фанидан турар жой бинолари бўйича


_24 xонадонли галареяли турар-жой_биносини
лойихалаш

мавзусидаги курс ишига




ТУШУНТИРИШ ЁЗУВИ

Бажарди: 211-20 гурухи талабаси Д.Аъзамов


Қабул қилди: Н.Абдусаматов




ЖИЗЗАХ - 2022 й.


Мундарижа.

1. Кириш………………………………………...………………………………-1


2. Лойиҳалаш учун дастлабки маьлумотларлар …………………..…………-2
3. Лойихаланадиган бинонинг хажмий-тархий ечими…………………….....-5
4. Конструктив қисм (лойихаланаётган бино учун кабул килинган конструктив схема ва конструкстиялар ҳақида қисқача маьлумот)....…….-6
5. Том………………………………………………..…………..…………….....-7
6. Ички ва ташқи пардозлаш ишлари……………………..……….…………..-8
7. Ташки ўраб турувчи конструкстия (девор)нинг иссиқлик техникаси бўйича ҳисоби (иситиладиган хона учун)….....................................................-10
8.Зилзилага, емирилишга ва ёнғинга қарши қабул килинган чора-тадбирлар…………………………......…………………………………………-11
9. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………....…....-12


1. Кириш

Ўзбекистон Республикасида архитектура-қурилиш соҳаси узоқ тарихга эга. Аслида, инсон ибтидоий жамоа тўзими ва кейинги даврларда ташқи муҳит ноқулайликларидан, ёввойи ҳайвонлардан сақланиш учун оддий биноларни қура бошлаган, лекин чиройли, гўзаллик қонун - қоидаларига амал қилган ҳолда қурилган бинолар даврларига етиб келиш учун минг йиллар керак бўлган.


XII-XIII асрлардан бошлаб ислом дини кенг ёйилган мамлакатларда масжид, мадраса, мақбара сингари ҳашаматли бинолар қурилиши авж олган. Шарқ мамлакатлари, жумладан, Ўрта Осиёда бунёд этилган қадимий меъморчилик ёдгорликларида гумбаз, минора, айланма зина, пештоқ, равоқ, муқарнас каби мураккаб қурилмалар қўлланилган. Табиийки, бундай биноларни қуриш учун муҳандис, меъмор ва усталардан катта билим ва маҳорат талаб этилган. Қадимий биноларнинг шакл ва ўлчамлари асрлар мобайнида такомиллашиб борган.
Шарқ мамлакатларида қурилиш билимлари IX—ХII ва ундан кейинги асрларда тараққий эта бошлади. Бу даврга келиб Шарқнинг машҳур олимлари ака-ука Бану Мусолар, Собит ибн Қурра, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Абдулло ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, ал-Ҳазиний, ал-Фаробий, Исмоил ал-Жазарий, Муҳаммад ал-Хуросон ва кейинчалик Захириддин Муҳаммад Бобур сингари улкан сиймолар баракали ижод этдилар.
Буюк бобомиз соҳибқирон Амир Темурнинг хукмдорлиги даврида жаҳонда унинг давлати куч - кудрати кескин ўзгаради. Бу даврда Самарқандга Эрон, Ироқ, Озарбойжон ва Ҳиндистон каби ҳудудлардан олимлар ва кўзга кўринган меъморлар ҳам олиб келиниб, қурилишларга жалб килинади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги архитектура - қурилиш соҳасига эьтибор берилса Тошкент, Навойи, Бухоро, Ургенч, Хива, Фарғона ва Қўқон каби шаҳарларида қад кўтарган турар-жой, жамоат ва саноат бинолари кишини лол қолдириши турган гап.
Республикамизда мисли кўрилмаган даражада катта қурилиш ишлари олиб борилди ва борилмоқда. Ҳукуматимиз халк хўжалигини мустахкамлаш ва ривожлантириш ҳамда мехнаткашларнинг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида саноат, уй-жой ва маданий- маиший бинолар, ҳамда инженерлик иншоатлари қурилишига катта маблағ сарфламоқда. Шу йилларда Республикамизда йирик саноат корхоналари ва инженерлик иншоотлари қурилди ва хизмат қилиш учун топширилди. Янги йирик шахарлар қурилмокда ва обод шахарларга айлантирилмокда. Шахар ва кишлоқ марказлари, айрим йирик уй-жой маданий-маиший бинолари қуриш ишлари меъморчилигининг хозирги талабларига мувофиқ олиб борилмокда.
Меъморчилигимиз олдида турган вазифаларидан бири даврнинг улуғворлигини ва гўзаллигини меъморчилик воситалари билан акс эттиришдир, чунки бизнинг шароитимизда ҳар қандай иншоот махсус талабларнигина эмас, балки ғоявий эстетик талабларни ҳам қондирадиган бўлиши лозим. Бинолар қаватларини кўпайтирилиши уларни меъморчилик ва инженерлик нуқтаи назаридан янги усулларда қуришни энг мувофиқ материаллар ҳамда конструкстияларни яратишни, қурилиш ишларининг энг илғор усулларини ишлаб чиқаришни талаб қилади.




  1. Download 1.21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling