Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш


Download 1.21 Mb.
bet4/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.21 Mb.
#1059483
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Axmedov H.I

в) Ораёпмалар.
Қаватлараро ораёпмалар бинонинг ички бўшлиғини тик йўналишда қаватларга ажратади ва бинонинг бикрлигини бўйлама йўналишда сақлаш учун хизмат қилади.
Оралиқ ёпмалар бинода жойлашган ўрнига қараб қуйидагича бўлади:

-қаватлараро ёпмалар (бинони қаватларга ажратади);


-чордоқ ёпмаси (тепа қаватни чордоқдан ажратади).


Лойихаланадиган бинода ораёпма плиталари сифатида цилиндирик бўшлиққа эга бўлган йирик элементлардан фойдаланилган. А,Б,В бўйлама ўқлар йўналиши бўйича юк кўтарувчи деворлар орасидаги пролёт С9-ПТ 59-15 маркали узунлиги 7180мм эни 1500мм баландлиги 220мм ораёпма плиталари билан зинапоя хонаси эса 2-3, 5-6 ва 8-9 ўқлар орасида С9-ПТ 29-15 маркали узунлиги 5080мм эни 1200 баландлиги 220мм ораёпма плиталаридан ёпилган. Ораёпма плиталари ўзаро бир бири билан арматура чиқиқларини бир бирига махкамлаш йўли оркали, бинонинг периметри бўйича эса арматура чикикларини буйлама йўналищда арматура чикиклари оркали бир бирига пайвандлаш оркали махкамлаш усули билан махкамланган. Ораёпма плиталари орасидаги кундаланг чоклар ва периметри буйича ташки чоклар R 12,5 классли бетон билан тўлдирилган. Плиталар орасидаги бўйлама чоклар 100 маркали цемент қумли қоришма билан билан тўлдирилган.
Лойихаланадиган бинода лоджиалар учун ораёпма плиталари сифатида қовурғали йирик элементлардан фойдаланилган. Юк кўтарувчи деворлар орасидаги пролёт ПРЛ 60-12 маркали узунлиги 5980 мм эни 1190 мм ли ораёпма плиталари билан ёпилган.
г) Том.
Бино конструкциялари ва ички хоналарни ташқи атмосфера таьсирларидан сақлаш учун биноларда том конструкциялари лойихаланади ва қурилиши амалга оширилади. Том конструкцияси қоплама ва юк кўтарув қисмидан ташкил топади. Томлар турар жой биноларида лойихаланишига қараб текис ва чордоқли тарзда лойихаланади. Лойихаланаётган бинода том конструкцияси чордоқли икки нишабли тарзда лойихаланган.

Чордоқ нинг юк кўтарув конструкцияси марказий устун, устуннинг уски қисмига ўрнатилган тўсин, бўйлама юк кўтарувчи деворлар устига ўрнатилган мауэрлат ва стропиладан ташкил топган. Топ қопламаси сифатида қалинлиги 0,8 мм лик табоқли металл элементлардан фойдаланилган. Металл табоқ элементлар стропилага мих ёрдамида махкамланган 20 мм қалинликдаги тахта тўшамаларга ўзи буралувчи шруфтли михлар ёрдамида махкамланган. Металл табоқли элементларнинг бир-бири билан бирлашадиган чок қисмлари остига худди шундай металл элементлардан ишланган сувни оқизувчи ариқ шаклидаги махсус қопламалар, томнинг юқориги қисмига эса нишаб тарздаги қоплама ўрнатилган. Томнинг юк кўтарув конструкциялари ораёпма плиталарига махсус боғловчи симлар билан тортиб махкамланган.





Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling