Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш


Зилзилага, емирилишга ва ёнғинга қарши қабул килинган чора-тадбирлар


Download 1.21 Mb.
bet7/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.21 Mb.
#1059483
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Axmedov H.I

7. Зилзилага, емирилишга ва ёнғинга қарши қабул килинган чора-тадбирлар


Зилзилага қарши чоралар. Лойихаланадиган бино жойлашишига қараб Рихтер шкаласи бўйича 8 баллик изимга киритилган Жиззах шахрида лойихаланган. Бинода зилзилага, емирилишга ва ёнғинга қарши қуйидаги чора-тадбирлар қабул килинган.
Бинода зилзила кучларига қарши хамда бинонинг бикрлигини сақлаш учун пойдеворларнинг устки қисмидан тўлиғича 300 мм қалинликда яхлит темирбетон зилзила белбоғлари юритилган, бинонинг пойдеворидан охирги қават ораёпмаси баландлигида 150-200 мм қалинликда тик йўналишда темир бетон зилзила белбоғлари, қаватлараро баландликда бўйлама йўналишда жойлаштирилган ораёпма плиталари ва уларни бир-бири билан боғловчи 220-250 мм қалинликда қуйилган темир бетон зилзила белбоғлари ишланган.
Емирилишга қарши чоралар. Лойихаланадиган бинонинг пойдеворларини грунт таркибидаги ер остит сувлари, турли хил биолгик термитлар ва бошқа таьсирлардан сақлаш учун ташқи томондан битум билан икки маротаба бўёқланган. Деворларни ташқи таьсирлардан сақлаш учун цокол конструкциялари ташқи томондан сирланган плиткалар билан қопланган. Пойдевор ва деор конструкцияларининг орасига деворларни турли хил намлик, шўр ва бошқа таьсирлардан сақлаш учун икки қават пергамин махсулоти тўшалган.
Ёнғинга қарши чоралар. Лойихаланаётган бино бир қатор жойлашган учта секциядан ташкил топган. Секцияларда хосил бўлган ёнғинннинг бошқа секцияларга ўтишини олдини олиш учун хар бир секциянинг иккинчи секция билан бирлшиш чегарасида ёнғинга қарши тўсиқлар ишланган, ушбу тўсиқлар юк кўтарувчи деворлар устида лойихаланиб тўлиғича секциялар чегарасида том қопламасидан 0,2 м баландликка кўтарилган. Томнинг чордоқ қисмида секцияларга ўзаро ўтиш учун қолдирилган эшик ўринлари ёнғинга чидамли металл махсулотлардан ишланган конструкциялар билан қопланган.
Томнинг юк кўтарув конструкциялари ишланган ёғоч махсулотли элементлари ёнғинга қарши махсус кимёвий суюқликлар билан ишлов берилган.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling