IV. Лаборатория машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Матнли, график, аудио ва видео ахборотлар ҳажмини аниқлаш.
Матнли ахборотларни кодлаш.
Аудио ва видео ахборотларни кодлаш, уларни қайта ишлаш.
График ахборотларни кодлаш.
Турли саноқ системаларида амаллар бажариш.
Мантиқий функсияларнинг ростлик жадвалини тузиш.
Мантиқий масалаларни ростлик жадвали ёрдамида ечиш.
Мантиқий ифодаларнинг мантиқий схемасини тузиш ва уларни “Конструктор логических схем” дастурида текшириш.
Электрон рақамли имзо ва сертификат олиш.
Электрон ҳукумат интерактив ҳизмат тизимларидан фойдаланиш.
Click, Oson, Payme электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш.
Виртуал борлиқда ишлаш.
Dropdox va Yandex булутли платформаларида ишлаш.
Google хизматларидан фойдаланиб хужжатлар яратиш ва ҳамкорликда ишлаш.
Crowdfunding платформаларида ишлаш.
Лаборатория машғулотлари компютер ва мултимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Ахборотни кодлаш турлари.
Матн, тасвир ва овозли ахборотларни кодлаш.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда информатика ва рақамли технологияларининг ўрни.
Ахборотлаштириш жараёни. Жамият ва таълимни ахборотлаштириш.
Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос жиҳатлари. Ахборотлашган жамиятда инсоннинг тутган ўрни.
Ахборий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш шарт – шароитлари ва воситалари
Тизимли блок ва унинг таркибий элементлари: протсессор, сопротсессор, хотира.
Ташқи хотира қурилмалари. Ахборотларни киритиш-чиқариш қурилмалари.
Маълумотларни иккилик саноқ системасида кодлаш ва декодлаш.
Позитсион ва нопозитсион саноқ системалари. Сонларни бир саноқ системасидан бошқа саноқ системасига ўтказиш.
Ахборотларнинг тўғри, тескари, тўлдирувчи ва модификациялашган кодлари.
Турли саноқ системаларида арифметик амаллар бажариш: қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш.
Хартли формуласи.
Машина амаллари: арифметик – мантиқий, жўнатиш, ўтиш, киритиш - чиқариш ва система амаллари.
Адреслаш ва унинг турлари. Шифратор ва дешифраторлар. Транзистор, триггер ва регистрлар.
Бул функсиялари ва уларнинг сони. Бул алгебраси қонунлари.
Мантиқ алгебрасида оддий операциялар ва муносабатлар.
Мантиқ алгебрасининг аксиомалари.
Рақамли иқтисодиёт. Рақамли иқтисодиётнинг афзалликлари.
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт.
Электрон ҳукумат, уни ривожлантиришнинг меёрий-ҳуқуқий асослари.
Электрон ҳукуматнинг моделлари.
Ягона интерактив давлат хизматлари портал.
Электрон рақамли имзо ва унинг очиқ ва ёпиқ калитлари. Электрон сертификатлар.
Электрон ҳужжат алмашиш тизимлари.
Электрон тижорат (e-commerce) ва электрон савдо (e-trade) хусусий белгилари ва фарқлари.
Электрон тўлов воситалари. Электрон кармон.
Электрон тижорат тизимлари.
Рақамли технологиялар ва уларнинг ривожланиш тенденсиялари.
Рақамли технологияларнинг қўлланиш соҳалари.
Замонавий рақамли технологиялар: gadjetlar, буюмлар интернети, симсиз интернет, 3D босма технологиялар.
Рақамли излар ва уларнинг турлари.
Виртуал борлиқ ва унинг асосий тушунчалари. Виртуал борлиқ турлари.
Виртуал борлиқ воситалари ва компонентлари.
Кенгайтирилган борлиқ ва унинг турлари. Кенгайтирилган борлиқнинг қўлланилиш соҳалари.
Булутли ҳисоблашлар ва уларнинг асосий тушунчалари. Булутли сақлаш моделлари.
Булутли технологияларнинг хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари.
Тақсимланган ҳисоблаш.
Blokcheyn технологияси ва унинг асосий компонентлари.
Blokcheyn технологиясининг ишлаш принциплари.
Blokcheyn технологиясининг афзалликлари ва камчиликлари.
Криптовалюта ва биткоин.
Рақамли ва ижтимоий медиа маркетинг ва унинг имкониятлари.
Рақамли ва ижтимоий медиа маркетинг ёрдамида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Freelance тизимлари.
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |