2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни педагогика фанининг тарихий тараққиёти, ривожланиш тенденсиялари, таълимнинг инноватсион усулларидан фойдаланиш , дунё ва жаҳон педагогикаси янгиликларидан фойдаланган холда ўқитишнинг илғор ва замонавий ахборот-коммуникатсиявий технологияларини тадбиқ қилиш ва амалга оширишга тайёрлаш, педагогик маданиятни таркиб топтириш.
Фаннинг вазифаси - талабаларнинг Маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи юқори ниалакали кадрни тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараённинг моҳиятини ўрганиш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш қонуниятларини аниқлаш,ижтимоий тараққиёт даражасидан келиб чиққан ҳолда ривожланган хорижий мамлакатлар таълим тизими тажрибасини ўрганиш асосида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш,таълим муассасалари ҳамда уларда фаолият олиб бораётган педагоглар фаолияти мазмунини асослаш, илғор педагогик тажрибаларни умумлаштириш ва амалиётга жорий этиш, педагогларни педагогика назариясига оид билимлар ҳамда таълим-тарбия усуллари билан қуроллантириш, таълим-тарбия бирлиги ҳамда ижтимоий тарбия йўналишлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш, ўқитиш ҳамда тарбиялаш жараёнининг самарали технологияларини яратиш,оила тарбиясини муваффақиятли ташкил этишга тайёрлашдан иборат.
|