Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
-расм. Химоя газ мухитида пайвандлаш чизмаси: 2 - rasm
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. Кам легирланган пўлатларни пайвандлаш хусусиятлари
3-расм. Химоя газ мухитида пайвандлаш чизмаси:
2 - rasm. Karbonat angidrid gazi muxitida elektr yoy yordamida payvandlash jarayoni tuzilishi: 1 – tok manbai; 2 – gorelka; 3 – elektrod sim uzatish mexanizmi; 4 – rotametr; 5 – reduktor; 6 – gaz balloni. Юкоридаги жумладан келиб чиккан холда, пайвандланаётган материал калинлигини инобатга олган холда, флюс остида автоматик пайвандлаш усулини танлаймиз, штуцер ва корпусни тиргакларини пайвандлаш учун эса карбонат ангидрид химоя гази мухитида ярим автоматик пайвандлаш усулини танлаймиз. 1.5. Кам легирланган пўлатларни пайвандлаш хусусиятлари Хаво совитиш корпусини тайёрлаш учун кам легирланган конструкцион пўлат – 10ХСНД маркали пўлат танланган. Кам легирланган пулатларни пайвандлашда бир қанча шарт-шароитларни ҳисобга олиш зарур, чунончи: 1. Таркибидаги утлерод миқдори 0,2% дан ортиқ бўлганида тобланишга мойиллиги. Тобланишга мойнл бўлса, тобланувчан мўрт зоналар ҳамда қолдиқ кучланишлар таъснридан дарз ёриқлар вужудга келиши мумкин. Шунинг учун ҳам буюм конструкцияси ва пайвандлаш жараёни қолдиқ кучланишдан иложи борича кам пайдо бўлишини таъминиаши керак. 2. Бир жойда тўпланган кучланишларнинг чок сифатига юқорн даражада таъсир қилиши. Шу сабабли чокларда ғоваклар, чала пайвандланган жойлар, шлакли қўшилмалар, кесиклар ва бошқа нуқсонларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик зарур. Чокларни салгина кучайтириб ёки кучайтирмасдан,эритиб ёпиштирилган металл юзасидан асосий металлга бир текисда ўтадиган қилиб ишлаш керак. Бу ўзгарувчан ва вибрацион нагрузкаларда ишлайдиган конструкциялар учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. 3. Кейинчалик тўла пайвандлаб бўлмайдиган чатимлар ишлатишга йўл қўйилмайди. Чунки чатимлар яқинида тобланиш зоналари вужудга келади. Нагрузка таъсир қилганда ана шу жойларда кучланишларнинг тўпланиб қолиши оқибатида дарз-ёриқлар пайдо бўлади. 4. Худди шу сабабга кўра нуқсонли жойларни калтачоклар ёки кичик кесимли чоклар ёрдамида қайта пайвандлаб бўлмайди. Нуқсонли ерларни бутун қалинлиги баравари, камида 100 мм узунликдаги икки қатламли чок ҳосил қилибпайвандлаш керак. Металлнинг совитиш тезлиги ҳамда тобланиш даражасини камайтнриш учун нуқсонли участка пайвандлаш олдидан горелка билан 200°С гача қиздирилади. Чок металининг совиш тезлигини камайтириш учун учма-уч ва ёнлама бирикмалардан фойдаланиш керак. Чунки тавр шаклида ва четлари устма-уст қўйиб пайвандланган бирикмалар тез совийди. Берк (бикр) контурли чоклари бор бирикмалар ҳаракат қилиши керак. Борди-ю ана шундай бирикмалар тайёрлаш зарур бўлса, уни қиздириш секин совитиш чораларини кўриб қисқа участкаларга бўлиб пайвандланади. Қалинлиги 6 мм гача бўлган металлнинг учма-уч бирик-малари ҳамда катети 7 мм гача бўлган валикла чоклар бирқатлам ҳосил қилиб (бир ўтишда) пайвандланади. Бунинг натижасида совиш тезлиги камаяди. Нисбатан қалин металл узун участкаларга бўлиниб бир неча қатлам ҳосил қилибпайвандланади. Ҳар қайси қатлам қалинлиги электроднинг 0,8 - 1,2 диаметрини ташкил этиши керак. Чокнинг устигаюмшатувчи валик ётқизилади, Бу валикнинг четлари асосийметаллнинг эриш чегарасидан 2 -- 3 мм нарида жойлашишикерак. Юмшатувчи валик аввалги қатламнинг температураси 200°C га яқин бўлганда ётқизилади. Қалинлиги 40 - 45 мм гача бўлган металл, тепача" ёки каскад" усулида кўп қатламли чок ҳосил қилиб пайвандланади. Участкалар узунлиги (300-350 мм) навбатдаги қатламни ётқизишда олдинги қатлам 200°С дан паст температурагача совимайдиган қилиб танланади. Агарда пўлат тобланншга мойнл уни қаттиқ совуқда пайвандлашга тўғрн, келса, биринчн қатлам ҳосил олдин пайвандланадиган жой горелка ёки индуктор билан 200-250°C га қадар қиздирилади. Пайвандлаб бўлгандан кейнн таъсир зонасндаги қаттиқлиги Бринелль буйнча 250 ва бундан ортиқроқ бирликни ташкил этса, у ҳолда олднндан, қиздириш кейинчалик эса бўшатиш керак бўлади. Кам легирланган конструкциябоп пўлатларни пайвандлаш учун фтор-кальцийли типдагн қопламалар (УОНИ-13) 45; УО-НИ-13 (55; УОНИ-13) 85; 03 C2; ЦУ-И: ДСК-50: ЦЛ-18; ни-АТ-5 ва бошқалар) ни ишлатиш керак. Бу қопламларни ншлатганда қўшилган металл аңча зич ҳамда қовушоқ булиб, эскиришга унчалик мойил булмайди.Ҳосил қила оладиган руда-кислота қопламли электродлардан (ОММ-5, ЦМ-7 ва бошқалар) оз легирланган пулатлардан масьулиятли бўлмаган конструкцияларни пайвандлашдагина фойдаланнши мумкин. Кам легирланган конструкциябоп пулатларни Э42А типидаги элекдродлар билан пайвандласа бўладн. Чунки чок метали эриган асосий металл элементлари ҳисобига қўшимча легирланади ҳамда унинг вақтинчалик қаршилиги 50 кгк/мм2 гача ортади. Бунда чок метали юқори пластиклигини сақлайди. Э60А типидаги электродлар билан пайвандлашда чок металида углерод миқдори анча кўп бўлгани учун унчалик пластик булмаган мустаҳкам чок ҳосил булади. Кам легирланган пўлатлар газ ёрдамида нормал аланга билан пайвандланади. Чапақай пайвандлашда аланга қуввати металлнинг ҳар 1 мм қалинлигига 70-100 дм3/с ацетиленни, унақай пайвандлашда эса 100 - 130 дм3/с ацетиленни ташкил қилали. Эритиб қўшиладиган сим тариқасида ГОСТ2246-60 бўйича Св-08, Св-08 А ёки Св-10Г2 маркали симлар ишлатилади. Чок оч - қизил рангда бўлганида (800 -850°C) уни болғалаш, кейинчалик горелка билан қиздириб нормаллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу пўлат чекловларсиз дастаки ёйли, химоя газлари мухитида, флюс остида, электрошлакли ва контакт пайвандлаш билан яхши пайвандланади. Нормал шароитларда пайвандланганда дарз ва ғоваклар хосил бўлмайди, термик ишлов беришни талаб этмайди. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling