Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
ГОСТ 2246-70 бўйича Св-08ГА пайвандлаш сими кимёвий таркиби, %
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГОСТ 2246-70 бўйича Св-08Г2С пайвандлаш сими кимёвий таркиби, %
- Пайвандлаш флюси.
- АН-348А флюсини ГОСТ 4087-81 бўйича кимёвий таркиби
- Химоя гази.
- .7. Буюмни пайвандлаш режимини танлаш
ГОСТ 2246-70 бўйича Св-08ГА пайвандлаш сими кимёвий таркиби, %
5-жадвал ГОСТ 2246-70 бўйича Св-08Г2С пайвандлаш сими кимёвий таркиби, %
Пайвандлаш флюси. Маълумки, флюслар пайвандлаш ёйининг барқарор ёниши, чок металли таркибини, структурасини таъминлаш билан пухта, ажралмайдиган пайванд бирикмалар олишда муҳим роль ўйнайди. Флюс хили пайвандланувчи металл хилига, чокдан кутилган пухталикка ва пайвандлаш усулига кўра танланади. Металл буюмларни флюс қатлами остида электр ёй ёрдамида металл электродлар билан автоматик пайвандлаш усули дастаки пайвандлашга қараганда жараённинг механизациялаштирилганлиги, иш унумининг юқорилиги, қопламасиз металл электрод симлардан фойдаланилиши, ёй ва суюқ металл ваннанинг ташқи муҳитдан ҳимоя этилиши, металл ваннанинг деярли секин совуши ҳамда газ ва нометалл қўшимчалардан тозаланиши, иш шароитининг яхшилиги каби афзалликларга эга. Лекин қийин чокларни ҳосил қилиш, айниқса, монтаж ишларида маълум ноқулайликларнинг туғилиши каби камчиликларга эга. Пайвандлаш флюслари – нометалл элементлардан тайёрланган бўлиб, унинг доначаларни 0,25 дан 4 мм гача бўлади. Пайвандлашнинг механизациялаштирилган усули билан ишлашда флюслардан фойдаланилади. Флюслар ёй таъсири остида эрийди, газли ва шлакли химояловчи фазаларни хосил қилади, пайвандлаш ваннасини ифлослантирувчи кўшимчалардан тозалайди хамда олтингугурт ва фосфорни бириктириб олган холда чок юзида шлак кўринишда қотади. 6-жадвал АН-348А флюсини ГОСТ 4087-81 бўйича кимёвий таркиби
Химоя гази. Карбонат ангидрид гази. Бу рангсиз булиб, заҳарли эмас. Босим 760 мм симоб устунига тенг бўлганида, карбонат ангидрид газининг зичлиги 1,98 кв/м3 ни ташкил этади. 31°C температурада ва 75,3 кг/см босимда карбонат ангидрид гази суюлади. Температура пасайнши билан босыми камаяди. 78,5°С температурада карбонат ангидрид гази атмосфера босими (760 симоб устуни) да суюқланади. 1 кг суюқ карбонат кислота буғланишда (00 температура ва 760 мм симоб устунита тенг босимда) 505 дм3 карбонат ангидрид гази ҳосил бўлади. Карбонат ангидрид гази 60-70 кгк/см3 босим остида пўлат баллонларда сақланади ва ташилади. Баллонлар қорага бўялиб, устига сариқ рангда Карбонат кислота" деб ёзиб куйнлади. Сиғими 40 дм3 стандарт баллонга 25 кг суюқ карбонат кислотаси сиғади. Бу кислота буғланганида 12625 дм3 газ ҳосил бўлади. Баллон ҳажмининг 60-80 процентини суюқ карбонат кислота, қолган қисмини зса газ эгаллайди. Пайвандлашда ишлатиладиган карбонат ангидрид гази қурук ва концентрацияси камида 98 % СО2 масъулиятли конструкцияларни пайвандлашда эса, камида 99% СО2 бўлиши керак. ГОСТ 8050-56 буйича ишлаб чиқарилалиган озиқ-овқат карбонат ангидрид гази таркибнда камида 98,5 % СО2 ва купи билан 0,1 % эркин нам булади. Унда суйилган СО2 да эриган сув ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам пайвандлашда ознқ-овқат карбонат ангидрид гази баъзан сувсиз мисс купороси тўлғазилган махсус патрон (163-расм) ёки силика-гелли қуритгичдан ўтназилади. Карбонат ангидрид гази нам бўлса, чок ғовак чиқади, эритилган металл эса унчалик пластик бўлмайдн. Қуритилмаган карбонат ангидрид газндан фойдаланишда у нам баллон тубида йиғилиши учун пайвандлашдан олдин уни 15-20 мин вертикал ҳолатда сақлаш керак. Карбонат ангидрид газининг таркибида жуда қўшилмалар (асосан азот) булган дастлабки порциялари атмосферага чиқариб юбориладн ва шундан кэйингигина пайвандлай бошланади. 1.7. Буюмни пайвандлаш режимини танлаш Флюс остида автоматик пайвандлаш режимига қуйидаги кўрсаткичлар киритилади: электрод диаметри, пайвандлаш токи, ёй кучланиши, пайвандлаш симини узатиш тезлиги, пайвандлаш тезлиги. 1. Пайвандлаш токи қуйидагича аниқланади. I=h/k*100, A Пайвандлаш токини 600 А қабул қилинади. 2. ёйдаги кучланиш 32-40 В оралиғида ўзгартириш мумкин. U = 36 В қабул қилинади. 3.Эритиб қоплаш коэффициенти άн ни аниқлаш. άн= A+B*Iсв/dэл . άн= 7+0,04*600/5=11,8 г/Асоат Флюс маркаси АН-348А ва ўзгарувчан токда А=7,0 ва В=0,04 4. Пайвандлаш тезлигини аниқлаш Vсв= άн Iсв / Fн γ= 11,8*600 / 76,1*7,8 =11,8 м/соат 5. Пайвандлаш симини узатиш тезлигини аниқлаш Vпп= 4*άн Iсв / πd2 γ=4*11,8*600 / 3,14*52*7,8= 46,2 м/соат 6. Электродни чиқиш узунлиги 20-25мм оралиғида қабул қилинади. Хаво совитгич корпусига патрубкалар ва штуцерларни пайвандлашда карбонат ангидрид гази химоясида пайвандлаш режимига қуйидаги кўрсаткичлар киради: электрод диаметри, пайвандлаш токи, ёй кучланиши, пайвандлаш симини узатиш тезлиги, пайвандлаш тезлиги, карбонат ангидрид гази сарфи. Бу кўрсаткичларни жадваллар ва графиклардан танлаб, қабул қилинади. Чок катети 8 мм қабул қилинади. 1.Пайванд сими диаметри dЭЛ =1,4мм 2.Пайванд токи JСВ=360 А 3.Ёй кучланиши UД=32-34В 4.Пайвандлаш тезлиги VСВ=15,5 м/соат 5.Пайвандлаш симини узатиш тезлиги VПП=325м/соат 6.Карбонат ангидрид гази сарфи.QCO2=12л/мин 7.Электрод чиқиши lЭЛ=15мм Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling