Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Хаво совитиш корпусини тайёрлаш учун пайвандлаш материалларини танлаш


Download 320.8 Kb.
bet8/21
Sana20.10.2023
Hajmi320.8 Kb.
#1713647
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI

1.6. Хаво совитиш корпусини тайёрлаш учун пайвандлаш материалларини танлаш


Пайвандлаш сими. Пайвандлаш симидан қопламли электродларнинг эрийдиган стерженлари ясалади. Флюс, остида ва муҳофаза газлари муҳитида пайвандлашда пайванд сим эрийдиган қопламсиз элэктрод сифатида ишлатилади. ГОСТ 2246 - 60 га кўра пайванд сим 0,3, 0,5, 0,8, 1,1, 2,1, 6,2, 2,5, 3,0, 4,0, 5, 6, 8, 10 ва 12 мм диаметрда ишлаб чиқарилади. Диаметри 2 -- 5 мм сим ҳаммадан тарқалган.Сим оғирлиги кўпи билан 80 кг га борадиган бухта-ўрам тариқасида ишлаб чиқарилади. Ана шу ўрамдаги сим тўғрилангандан кейин зарур узунликдаги стержень қирқиб олинади.
ГОСТ 2246-60 химиявий таркиби турлича бўлган пўлатсимларнинг қуйидаги 56 та маркасини ишлаб чиқишни назарда тутади:
а) таркибида 0,12 % гача углерод бўлган оз ҳамда ўртача углеродли, шунингдек баъзи бир оз легирланган пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган углеродли симлар, улар жумласига, Св-08, Св-08А, Св-08ГА, Св-10ГА, Св-10Г2 лар киради;
б) тегишли маркалардаги оз легирланган пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган марганец, кремний, хром, никель,молибден ва титан билан легирланган симлар; бундай симларга жами 23 марка сим, шу жумладан Св-08ГС, Св-08Г2С, Св-12ГС ва бошқалар киради;
в) махсус пўлатларни пайвандлаш ва эритиб ёпиштириш учун мўлжалланган кўп легирланган Св-06Х14, Св-06Х13,Св-02Х19Х9 ва бошқа маркадаги симлар; жами 28 марка.
Баъзи бир маркадаги симлар учун ишлатиладиган пўлат таркиби (ГОСТ 2246 - 60) 4-жадвалда келтирилган. Сим маркасидаги элементларнинг шартли белгилари ҳарфлардан иборат (3-жадвалга қаранг). А ҳарфи мазкур сим пўлати таркибида олтингугурт ва фосфор оз эканлигини кўрсатади.
Симнинг сирти тоза ва силлиқ, куйиндисиз, заниламаган ва мойсиз бўлиши керак. Пайвандлашнинг механизациялаштирилган усулларида ишлатиладиган сим сиртига мис қоплаб чиқарилиши мумкин. Чиқарилган ҳар қайси сим партиясида сертификат булиши керак. Унда сим қайси заводда ишлаб чиқарилгани, симнинг номи ва пўлат маркаси, пўлатнинг химиявий таркиби, синаш натижалари, вазни ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.
4-жадвал

Download 320.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling