Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
Флюс остида пайвандлаш. Металларни қопламали металл электродлар билан электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлашнинг унумли усуллари яратилсада оғир жисмоний меҳнат, юқори малака талаб этиши, чок сифатининг бир текисда бўлмаслиги, иш унумдорлиги пастлиги ва бошқа камчиликлари пайвандлаш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш зарурлигини тақозо этди. Бу усулда турли қалинликдаги пўлатлар, мис, алюминий, титан ва уларнинг қотишмаларидан тайёрланган буюмларни пайвандлашда барча ишлар механизациялаштирганлик даражасига кўра пайвандлаш автоматлаштиришда ва ярим автоматларда олиб борилади. Бунда комплекс машиналар, механизмлар ва мосламалардан фойдаланилади. 200-расмда пайвандлаш автоматининг схематик тасвири келтирилган. Бу автоматла электрод симга ток келтирувчи контактдан ёйгача оралиқ бир неча сантиметр бўлгани сабабли автомат зарур вақтда ёйни ўзи тиклайди. Бу эса автоматнинг муҳим афзалликларидан биридир, чунки электрод симнинг иссиқлигида қизиши камаяди ва деярли катта ток зичлигида ўта қизимай ишлашига имкон беради. Маълумки, пайванд чок сифатли бўлиши учун ёй барқарор ёниши керак. Бунинг учун электроднинг эриш тезлиги ( И ) унинг пайвандлаш жойи томон узатилиши тезлиги (В) га тенг бўлиши лозим (В=В). Агар В > бўлса, электрод қисқа туташиш ва аксинча В < бўлса, ей ўчиши мумкин. Шунингдек, пайвандлашда пайвандланувчи металл сиртидаги нотекисликлар, электрод симнинг тутилиш ҳоллари бўлганда ёй узунлиги ўзгариши мумкин. Шу сабабли пайвандлаш автомати бундай ҳолларда ўзи ростланалиган бўлмоғи лозим, Шу автоматлар конструкциясига кўра ёй узунлиги қуйидагича ростланиши мумкин:
1) электрод симнинг эриш тезлиги ( И ) ўзгармас бўлса, унинг уза-тилиш тезлиги ростланали. 2) электрод симнинг узатилиш тезлиги ( И) ўзгармас бўлса, унингэриш тезлиги ростланади. Шлакнинг иссиқликни ёмон ўтказиши, металл ваннанинг суюқ шлак қатлами остида бўлиши, ваннанинг секин совуши натижасида эриган газ ва нометалл қўшимчалардан анча тозаланади. Металлар пайвандлаб бўлингач, чок сиртидаги қотган шлак қатлами ажратилади. Бу усулда металларни пайвандлашда пайвандланадиган металлар хилига, қалинлигига кўра флюс тури, электрод сим маркаси, диаметри ва пайвандлаш режими белгиланади. Маълумки, флюслар пайвандлаш ёйининг барқарор ёниши, чокметалли таркибини, структурасини таъминлаш билан пухта, ажралмайдиган пайванд бирикмалар олишда муҳим роль ўйнайди. Флюсхили пайвандланувчи металл хилига, чокдан кутилган пухталикка вапайвандлаш усулига кўра танланади. Металл буюмларни флюс қатлами остида электр ёй ёрдамида металл электродлар билан автоматик пайвандлаш усули дастаки пайвандлашга қараганда жараённинг механизациялаштирилганлиги, иш унумининг юқорилиги, қопламасиз металл электрод симлардан фойдаланилиши, ёй ва суюқ металл ваннанинг ташқи муҳитиан ҳимоя этилиши, металл ваннанинг деярли секин совуши ҳамда газ ва нометалл қўшимчалардан тозаланиши, иш шароитининг яхшилиги каби афзалликларгаэга. Лекин қийин чокларни ҳосил қилиш, айниқса, монтаж ишларида маълум ноқулайликларнинг туғилиши каби камчиликларга эга. 2-расм. Флюс остида пайвандлаш чизмаси: 1 – пайванланаётган детал; 2 – флюс қатлами; 3 – пайвандлаш сими; 4 – пайвандлаш ёйи; 5 – эриган флюс; 6 – шлак қатлами; 7 – флюс қолдиғи; 8 – пайванд чоки; 9 – пайвандлаш ваннаси. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling