Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус тахлим вазирлиги
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факултети
“Машина деталлари ва лойихалаш асослари” фанидан курс лойиҳаси
учун топшириқ
Винтли конвернинг юритмаси
Юритманинг кинематик схемаси
1-электродвигател; 2-муфта; 3-редуктор; 4-занжирли узатма;
Хисоблаш учун берилган қийматлар
Буровчи момент; Нм
|
Т3 = 1000
|
Бурчак тезлик; рад/сек
|
ω3 = 2,5 π
|
Топшириқни олди: СХМИМ 307 – гурух талабаси
Жумаев Абдуваҳид Абдираззоқович
_________________ ___________________
имзо сана
Топшириқни берди: “Умумтехник фанлар” кафедраси ассистенти
Халиқулов Музаффар Абдураззоқ ўғли
_________________ ___________________
имзо сана
I. МЭХАНИК ЮРИТМАНИНГ КИНЭМАТИК ХИСОБИ.
1.1. Юритма хақида тушунча ва юритмани кинематик хисоблашда узатмаларнинг ахамияти.
Машиналарининг механик энергия манбаидан иш бажарувчи қисмига зарур бўлган қувватни, хамда харакат тезлигини мослаштириб узатадиган механизмлар йиғиндиси машинанинг юритмаси деб аталади. Бордию, машинанинг иш бажарувчи қисмининг вали бевосита электродвигател вали билан уланган бўлса (масалан, вентилятор, компрессор ва шу кабилар), у холда электродвигателнинг ўзи машина юритмаси хисобланади.
Бироқ машиналарнинг юритмалари электродвигателдан ташқари, бир неча поғонали хар хил механик узатмаларни ўз ичига олади. Энг оддий бундай юритма валлари ўзаро муфта билан уланган редуктор ва электродвигателдан тузилган бўлади. Лекин, аксарият холларда ишлатиладиган юритмалар таркибида кўрсатилган узеллардан ташқари, мавжуд узатмаларнинг хар хили бўлади. Бу машиналарнинг турига, унинг иш бажарувчи қисмида талаб қилинган харакат тезлиги ва қувватига боғлиқдир. Масалан, лентали конвеернинг юритмаси электродвигател, тасмали узатма, қия тишли цилиндрик бир поғонали редуктор ва муфтадан ташкил топган.
Шунинг учун айрим узатмаларни лойихалашдан кўра, машина юритмаси таркибидаги узатмаларни лойихалаш холлари кўпроқ учрайди.
Бундай холларда, энг мухим масала, юритма таркибидаги узатмаларни тўғри танлаш, жойлаштириш ва хисоблашдир. Бунинг учун аввало юритмаларнинг кинематик хисобини бажариш лозим. Юритмани кинематик хисоблаш деганда, машина учун энергия манбаи бўлиб хизмат қилувчи узел валидаги қувват, айланиш частотаси билан иш бажарувчи қисм валида талаб қилинган айланиш частотаси ва қувват миқдори маолум бўлган холда кўрсатилган икки қисм оралиғида жойлашган узатмалар таркибидаги валларнинг хар бирини айланиш частотаси ва улардаги қувват билан буровчи момент миқдорини аниқлаш тушунилади. Одатда, юритмаларни лойихалашда бериладиган асосий кўрсаткичлар, машинанинг иш бажарувчи қисми валидаги талаб этилган айланишлар частотаси ва қуввати (ёки буровчи момент ва бурчак тезлиги) берилиши мумкин. Юритманинг кинематик хисоби мисол тариқасида кейинги бўлимда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |