Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус тахлим вазирлиги


Download 4.69 Mb.
bet4/16
Sana27.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1727754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Tasmali uzatma uchun

1.2. Пардозлаш қурилмаси
Керамикадан ясалган махсулотларни ташқи таосирдан сақлаш ва манзарали кўринишга келтириш учун қалинлиги 0,15…0,3 мм бўлган ойнага ўхшаш қоплама керамикага қиздириб ёпиштирилади. Масалан, қоплама махсулот керамик плиткани пардозлаш учун пардозлаш қурилмасида махсус хажмли идишда тирқишдан туширилади. Тирқишдан тушаётган қоплама махсулот тагига керамик плитка занжирли конвеер ёрдамида бир маромда келтириб турилади. Занжирли конвеерга харакат электродвигатело, тасмали узатма ва редуктор орқали узатилади.


1.2. Лентали конвеерлар
Лентали конвеерлар сочилувчан, кукунсимон ва ўрта донали материалларни горизонтал, қия (220 гача ва айрим ленталар учун 30-350 гача) ва аралашма (горизонтал ва қия) йўналишда ташиш учун хизмат қилади. Потокли ишлаб чиқаришда юкларни бир операциядан иккинчи операция жойига ташишда лентали конвеерлар кенг ишлатилади.
Лентали конвеерлар етакловчи барабан, тарангловчи барабан, лента, юкловчи мослама, иш ва салт роликлари, гўзғалмас станина ва туширувчи (бўшатувчи) мосламадан иборат.
Афзаллиги: тузилиши содда, ишончли, унумдорлиги юқори, кам энергия сарфлайди ва хизмат қилувчи ишчилар сони кам.
Камчилиги: лентаси узоқ вақт ишлашга чидамли эмас ва таннархи қиммат.


1.2. Элеваторлар
Элеваторлар сочилувчи ёки донали юкларни вертикал ёки қия йўналишда ташиш учун ишлатилади.Улар чўмичли, токчали ва кажавали турларга бўлинади.
Чўмичли элеваторлардан турли сочилувчан, чангсимон ва донали юкларни вертикал (60 м гача) ёки қия (х>700) йўналишда ташиш учун фойдаланилади.Чўмичли элеваторларнинг иш унумдорлиги 5 дан 600 м3/соат гача бўлади.Уларда чўмич-кўтарувчи жисм, чўмичлар монтаж қилинган втулка-роликли занжир ёки резиналанган лента эса тортувчи жисм хисобланади. Тортувчи жисм элеватор ва юкнинг характеристикасига қараб танланади. Агар ташиладиган материал сочилувчан бўлса, у қолда резиналанган лента ишлатилади ва унинг тезлиги 3,5 м/с дан ошмайди.
Агар ташиладиган материал катта донали ва иссиқ материаллардан иборат бўлиб, катта баландликка ташилса, втулка-роликли занжирлар ишлатилади ва унинг тезлиги 1,25 м/с дан ошмаслиги керак.
Чўмичли элеватор юритма, харакатлантирувчи барабан ёки юлдузча, устки қопқоғи, туширилувчи жисм, тортувчи иш жисми, чўмич, корпус ва тарангловчи, хамда юкловчи мосламалардан ташкил топган.
Чўмични материалга ботириб тўлдирилади ёки юклаш новидан узлуксиз келиб турадиган материал билан тўлдирилади. Тортиш органи 1 м/с гача тезликда харакатланганда ва чўмичлар яқин жойлашган холлардагина чўмични шундай тўлдириш мумкин. Чўмичдан юкни тўкиш учун у тўнтарилади (гравитацион тўкиш) ва юк марказдан қочма куч таосирида тўкилади. Марказдан қочма куч ёрдамида тўкишдан чўмичлар бир - биридан узоқроқ жойлашган ва тортиш органи 1 м/с дан тез харакатланадиган элеваторлардан фойдаланилади. Чўмичли элеваторларнинг асосий ўлчамлари ГОСТ 2036-77 билан белгиланган.
Бу элеваторларнинг афзаллиги: кўндаланг кесимининг кичиклиги, юкни анча баландга ташиши, иш унумдорлигининг катталиги.
Камчилигига эса юкни бир хил узатиб туриш кераклиги, юкланишнинг ўзгартириб турилиши киради.

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling