Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус тахлим вазирлиги


Download 4.69 Mb.
bet5/16
Sana27.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1727754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Tasmali uzatma uchun

1.2. Винтли конвеерлар
Винтли конвеерлар сочилувчан ва баозан майда донали материалларни 70 метргача масофада ташиш учун ишлатилади. Улар билан толали, иссиқ ёки совуқ, намроқ ва захарли модда ажратиб чиқарувчи материалларни кўплаб ташилади.
Винтли конвеерлар, материалларни ташиш билан биргаликда, уларни совутиш (00 С гача) ва иситиш (мой ёрдамида 7500 С, газ ёрдамида 9400 С гача) вазифаларини хам бажариши мумкин.
Винтли конвеерларнинг иш унумдорлиги, одатда 20….60 м3/соат ва айрим холларда, яони винт диаметри катта бўлганда 100 м3/соат гача бўлади. Валнинг айланишлар сони ташилаётган материалга ва винт диаметрига боғлиқ. Масалан, оғир материаллар учун, одатда 50 ва енгил материал учун эса 150 мин-1 гача.
Винтли конвеерлар материалларни горизонтал, бир оз қия (10-200 гача), шунингдек вертикал йўналишда ташиш учун ишлатилади.
Вертикал винтли конвеерда чангсимон ва донали материаллар ташилади. Нов ролини вертикал цилиндрик труба бажаради. Бу конвеерларнинг кўтариш баландлиги 25 м гача, иш унумдорлиги эса 50 м3/соатгача, валнинг айланиш сони 1400 мин - 1 ва винт диаметри 400 мм гача бўлади.
Винтли конвеерлар юритма, кузатиш қопқоқи, қўзғалмас нов, четки ва оралиқ осма таянч, қопқоқ, винт ўрамлари махкамланган харакатлантирувчи вал, юклаш ва бўшатиш трубаларидан иборат.
Винтли конвеернинг афзаллиги; тузилиши оддий, кўндаланг кесимининг ўлчамлари кичик, герметик, ташхарида харакат қилувчи қисми йўқ ва бўшатиш қулай.
Камчилиги: бошқа конвеерларга нисбатан материалларни ташиш учун кўп электр энергия сарф қилади, ташилаётган материаллар майдаланиб кетади, винт ва новнинг ёйилиши натижасида тез ишдан чиқади. Бу ёйилиш асосан ўткир қиррали материалларни ташишда хосил бўлади.


1.2. Занжирли конвеерлар
Занжирли конвеерлар юқори температурали ўта-қўпол катта донали юкларни ва лентали конвеерлар таший олмайдиган юкларни ташиш учун ишлатилади. Тортувчи жисм сифатида хар хил турдаги пластинкали ва пайванд занжирлар қўлланилади. Одатда, пластинкали, втулка - роликли занжирлар кўпроқ ишлатилади.
Занжирли конвеерларда хар хил юкларни ташиш учун пластинкалар, қирғичлар, балончалар, ковшлар, аравачалар, махсус қисқичлар ва хоказолар, ўрнатилади.



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling