Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус тахлим вазирлиги


II. ТАСМАЛИ УЗАТМАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ


Download 4.69 Mb.
bet8/16
Sana27.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1727754
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Tasmali uzatma uchun

II. ТАСМАЛИ УЗАТМАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ
2.1. Тасмали узатманинг умумий махлумотлари
Тасмали узатма етакловчи ва етакланувчи шкивлардан, ҳамда уларга таранглик билан кийдирилган тасмадан иборатдир. Юкланиш етакловчи шкивдан етакланувчи шкивга тасма орқали, тасма билан шкив ўртасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади.
Тасма кўндаланг кесимининг шаклига қараб, тасмали узатмалар: ясси, понасимон, доиравий, ҳамда тишли тасмали узатмаларга бўлинади.
Тасманинг таранглиги, қамров бурчаги ҳамда тасма билан шкив ўртасидаги ишқаланиш коэффициенти қанчалик юқори бўлса, унинг фойдали иш коэффициенти шунчалик юқори бўлиб, катта юкланишни узатишга мўлжалласа бўлади.
Кимё ва озиқ-овқат саноатда асосан тасмаларнинг резина-матоли, чармли, ип газламали, жунли турлари ишлатилади.
1. Резина-матоли тасмалар /ГОСТ 23831-79/. Бу тасмалар нисбатан чидамли бўлиб, 30 м/с гача тезлик билан ҳаракатланадиган узатмаларда ишлатилади.
Бу тасмалар вулканизацияланган резиналар ёрдамида бир-бирига ёпиштирилган бир неча қават газламалардан ташкил топган. Юкланишни асосан тасмадаги газламалар узатади, резина эса газлама қаватларини бир бутун қилиб ёпиштиради ва зарур ишқаланиш коэффициентини ҳамда эгилувчанликни тахминлайди.
2. Чарм тасмалар /ГОСТ 18697-73/. Бундай тасмалар юкланиш ўзгарувчан, зарб билан тахсир қилинадиган, ҳамда тезлиги 40-45 м/с.гача бўлган узатмаларда ишлатилади. Чарм тасмалар нисбатан мустаҳкам, енгил ва эластик бўлганлиги учун бахзи ҳолларда тезлиги 100 м/с.гача бўлган узатмаларда ҳам қўлланиши мумкин. Мустаҳкамлик чегараси – 200-250 МПа ни ташкил қилади. Лекин бу тасмаларни юқори температура ва намликда, кислотали, ишқорли ҳолларда, буғлари тўпланадиган хоналарда ишлатиш тавсия этилмайди. Нисбатан қиммат бўлганлиги учун чарм тасмаларнинг саноатда қўлланиши чекланган.
3. Ип газламали тасмалар /ГОСТ 6982-75/. Бу тасмалар унча катта бўлмаган ва ўзгарувчан юкланишли, кам қувватли ҳаракат тезлиги 20 м/с.гача бўлган узатмаларда ишлатилади. Бундай тасмалар енгил ва эгилувчан бўлганлиги учун шкивларнинг диаметри кичик бўлган узатмаларда ҳам яхши ишлай олади. Тасманинг тан нархи арзон бўлиб, мум ва шу каби моддалар қотишмасига тўйинтирилади. Ип газламали тасмалар ўзгарувчан юкланишда, ўрта қувватда ишловчи узатмаларда ишлатилади. Бундай тасмалар юқори температурада, нам, чанг ва ишқорли ҳолларда яхши ишлайди. Уларнинг мустаҳкамлиги чегараси 50 МПа дан ошмайди.

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling