Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Шахснинг малака ва одатлари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Шахснинг малака ва одатлари 
Ҳар бир одам билим билан бирга малака ва одатларни эгаллайди. 
Малакалар бир неча хил бўлади (ѐзиш, ўқиш, юриш, мусиқа чалиш, спорт ва 
ҳоказо). Мақсадни кўзлаб бирор нима бажариш малакага боғлиқдир. Малака - 
деб аввал онгли бажарилиб, кейинчалик автоматлашган хатти-ҳаракатларга 
айтилади. Исталган малакани қайта-қайта такрорлаш натижасида ҳосил қилиш 
мумкин. Малакалар содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Масалан, машина 
ҳайдаш, мусиқа чалиш, касб
эгаллаш мураккаб малака, мих қоқиш, ўтин арралаш-содда малака ҳисобланади. 
Малакаларни машқ қилиш натижасида эгалланади. Шахсда малакадан ташқари 
одатлар ҳам бўлади. Одат киши қалбига ўрнашиб, унинг эҳтиѐжига айланиб 
қолган ҳаракатлардир. Масалан, ерталаб туриб ювиниш, овқатланиш, озода 
юриш кабилар. Одатлар ижобий ва салбий бўлади. Салбий одатларга ѐлғон 
гапириш, ичиш, чекиш кабилар киради. Малака ва одатларнинг нерв-
физиологик асосларини шартли рефлекснинг
ҳосил бўлиш механизми ташкил қилади. Бу шартли рефлекс оддий эмас, балки 
динамик стереотип тарзидаги, яъни такрорлаш натижасида мустаҳкамланган 
шартли рефлекслар мажмуасидан иборат. Масалан, бола болалар боқчасига 
ўргангунча қийналади, чунки ундаги шароитга уларда динамик стереотип ҳосил 
бўлади. Янги ҳосил қилинадиган малакалар илгари ҳосил қилинган малакаларга 
боғлиқ бўлади. Илгариги малакалар янгисига ижобий таъсир қилса, 
малакаларнинг кучайиши кузатилади. Масалан, чет тилларидан бирортасини 
ўрганган одам бошқа бир чет тилини ўрганишда қийналмайди. Агар илгариги 
малака янгисини ҳосил қилишга салбий таъсир қилса малакалар 
интерференсияси дейилади. Масалан, бир соҳада ишлаган одам бутунлай 
бошқа соҳага ўца қийналади. Шахс шуғулланаѐтган иши билан узоҳ вақт 
шуғулланмаса малакалар сўниши ҳодисаси кузатилади. Бу малакаларнинг 
диавтоматизасияси дейилади. Малакаларнинг ҳосил бўлиш негизи ва 
мустаҳкамланиши одамнинг ѐшига боғлиқ, масалан тилга 4-5 ѐшда тез 
ўрганилади. ҳунар эгаллаш 12-13 ѐшда тез ўрганилади. Малакаларнинг 
мустаҳкамлиги қизиқишларга, шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ, 
асаб тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, холерикларда малака тез
меланхоликларда секин
ҳосил бўлади.


110 
Демак, малакалар шахснинг таркиб топишига катта таъсир кўрсатади. 
Шахсни индивидуаллиги унинг ижтимоий муносабатларида белгиланади. Бу 
борада қуйидаги фикрларни келтириб ўтиш жоиз. Атоқли психолог К.К. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling