Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Платонов шахсни "конкрет одам ѐки дунѐни яратувчи субъектдир",  Л.И.Божович


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Платонов шахсни "конкрет одам ѐки дунѐни яратувчи субъектдир", 
Л.И.Божович эса "одам ўзини англаш жараѐнида яхлитлигини идрок қилади, 
унда "мен" деган тушунча пайдо бўлади" деб таъкидлайдилар. 
А.Н.Леонтевнинг "Фаолият, Онг, Шахс" деган китобида шахс ҳақида ажойиб 
фикрлар мавжуд. "Бу олий олам бирлиги ҳаѐтида доимийлигини сақлайди, ҳар 
қандай шароитда шахслигича бошқалар кўз ўнгида ва ўз кўз ўнгида қолади".
Мазкур фикрлардан кўринадики, шахс ўзини-ўзи англашга қодир, 
ижтимоий муносабатларнинг субъекти, ўзини-ўзи англаш имкониятига эга 
бўлган онгли мавжудот сифатида еътироф етилади. Шу боис, инсонлар 
жамоаси, ижтимоий тарихий жараѐнларининг таъсирида камолга этади. 
Шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили 
Шахснинг тузилиши тўғрисидаги муаммо ўзининг тадқиқот доираси 
предметидан ташқарига чиқади. Шахс тузилишига оид илмий тасаввурларнинг 
яратилиши, ишлаб чиқилиши яхлит назариянинг зарурий шарти ҳисобланиб, 
инсоннинг ижтимоий моҳияти қирраларини очиш имконига эгадир. Худди шу 
боисдан психология ҳамда уни талқин қилиш юзасидан фалсафа, педагогика, 
тиббиѐт сингари
фанларнинг намоѐндалари томонидан турлича фикрлар билдирилаѐтганлиги 
келтириб чиқарилаѐт-ганлиги бунга яққол мисолдир. 
Психология фанида шахсга структуравий ѐндашиш бўйича енг салмоқли 
илмий изланишлар амалга оширилганлиги қонуний ҳолат бўлиб, шахс 
тузилишнинг хилма-хил модели яратилганлиги фикримизнинг ѐрқин 
далилидир. Б.Г.Ананъевнинг фикрича, психологик ҳодисаларни ақл 
(интеллект), ҳиссиѐт (эмосия) ва иродага ажратиш жараѐнини инсон 
психологиясида структуравий ѐндашиш тажрибасининг дастлабки кўриниши 
бўлиб, унинг қақчиллиги кўпгина психологлар томонидан тан олинган
Л.С.Вигоцкийнинг мулоҳазасига кўра, инсоннинг психик функсияларини 
юксак, маданий ҳамда қуйи, табиий турларга ажратиш мумкин. Чунки уларнинг 
негизида таълим билан инсоннинг олий нерв фаолиятида биринчи ва иккинчи 
сигналлар тизими ўзаро таъсирининг ифодаланиши ѐтади. 
Шахс тузилишининг моделини ишлаб чиқишдаги муҳим қийинчиликни 
енг асосий сабаби ҳар хил нуқтаи назарлар мавжудлигида намоѐн бўлади. Улар 
шахснинг тузилишига кўра субстансионал ва идеал, ирсий ва психологик 
томонларга эга бўлиб, у В.М.Баншиков тадқиқотларида асосланилади. 
Мулоҳазадан кўриниб турибдики, бунда шахснинг "субстансионал 
томонини" ирсий, кундалик фаолиятда эгаллаган соматик жабҳалар билан 
таққослаганда, мустақил структуравий таркиб сифатида, алоҳида реалликка эга 
эмас. Бундай таҳлил индивидуал воқелик устида гап бораѐтганини билдиради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling