Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

К.К.Платонов томонидан илгари сурилган шахснинг динамик 
функсионал тузилиши катта қизиқиш уйғотади. Олим шахс хусусиятларининг 
барча бойликларини қамраб олувчи моделини яратишга интилади. Шахс 
хусусиятлари, қиѐфаси унинг тузилиш елементлари бўлиб, хоссалари 
ҳисобланади. К.К.Платонов шахс тузилишини турли томонларига алоқадор 4 
тузилмага ажратади : 
1.Шахснинг ахлоқий муносабатга йўналганликни бирлаштирувчи ижтимоий 
шартланган осттузилиш. Бу осттузилишга алоқадор шахснинг хислатлари 
табиий майлларга бевосита боғлиқ бўлмай, тарбиявий йўл билан 
шакллантирилади.
2.Тажриба осттузилиши, унга таълимий йўл билан эгаллаган билимлар
малакалар, кўникмалар, одатлар киради. Аммо бу нарса шахс қиѐфасининг 
биологик шартланган таъсири остида кечади. Ушбу ост тузилиш орқали шахс 
инсониятнинг тарихий тажрибаси билан боғлиқ бўлади. 


112 
3.Шахснинг индивидуал хусусиятлари билан шартланган баъзи психик 
жараѐнлар киритилади. Бунда биологик шартланган хусусиятларининг 
таъсири аниқроқ кўзга ташланади. 
4.Биологик шартланган осттузилиш бўлиб, биопсихик хусусиятларни 
фазилатлар темперамент, жинсий ва ѐш хусусиятлар, шунингдек, инсоннинг 
патологик ўзгариш бирлаштиради. Бу ост тузилиш машқ орқали 
шакллантирилади.
К.К.Платонов "шахснинг томонлари ва унинг ост тузилиши" 
тушунчаларини синоним сифатида қўлланилганлигини қуйидагича изоҳлаб 
беради: шахснинг моддий жабҳалари эмас, балки функсионал томонларининг 
ўзаро таъсири тўғрисида тўхталиш муҳимдир". 
В.С.Мерлин ҳам шахснинг тузилиши масаласига алоҳида аҳамият 
берган. Унинг фикрича, шахснинг қисмларга ажратиб талқин қилинмайдиган 
жабҳа бу унинг хислатидир, уларнинг ҳар бири муайян йўналганлик моҳиятини 
мужассамлаштирган бўлиб, шахс муносабатини акс эттиради. Шахс тузилиши 
деганда В.С.Мерлин бўйича инсоннинг ўз-ўзига, ўзгаларга, меҳнатга у ѐки бу 
муносабатни ўзида бирлаштирувчи шахс хусусият-ларининг ташкилий 
алоқадорлигини англатувчи "симптокомлекс" - ни тушунилади. Тадқиқотчи 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling